“Хавфсиз ва соғлом юрт”: июль ойида 7597 та жиноят аниқланди

© Sputnik/Abdubakir YunusovНашивка Министерство внутренних дел Узбекистана
Нашивка Министерство внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2026
Oбуна бўлиш
Июль ойида мамлакат бўйлаб 7597 та жиноят аниқланди, 1430 нафар қидирувдаги шахс ушланиб, 1010 киши оиласига қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Июль ойида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида 69 659 та тезкор-қидирув тадбири амалга оширилиб, 7597 та жиноят аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матубот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қидирувда бўлган 1430 нафар шахс ушланиб, суд ва тергов органларига топширилди. Турли сабабларга кўра бедарак йўқолган 1010 нафар фуқаро топилиб, оиласи бағрига қайтарилди.
Тадбирлар давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада маҳаллаларнинг 64 фоизи “яшил” тоифага ўтказилди, 30 фоизида жиноятлар сони камайди.
Илгари криминоген вазияти оғир бўлган “қизил” маҳаллаларнинг 25 фоизида бирорта ҳам жиноят қайд этилмади. Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 11 фоизга қисқарди.
Гиёҳвандликка қарши йўналишда 2608 та тезкор тадбир ўтказилиб, 222 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ва 48 минг дона психотроп дори мусодара қилинди. Шунингдек, 35 316 туп гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди, интернет орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 98 нафар шахс ушланди.
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш жараёнида 2619 та жиноий ҳолат аниқланди. Жиноий гуруҳлар ва шахслардан 225 та ов қуроли, учта пистолет, 11 та қўлбола ва 285 та пневматик қурол, шунингдек, 8993 дона ўқ-дори олиб қўйилди.
Ойлик давомида одам савдосининг олдини олиш, кибержиноятчилик, коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши чоралар ҳам кучайтирилди.
Шавкат Мирзиёев призвал правоохранителей разных направлений работать по единым правилам и стандартам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Жиноятчиликка қарши курашда мутлақо янги тизим яратилади — президент
Янгиликлар лентаси
0