Жиноятчиликка қарши курашда мутлақо янги тизим яратилади — президент

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев призвал правоохранителей разных направлений работать по единым правилам и стандартам
Шавкат Мирзиёев призвал правоохранителей разных направлений работать по единым правилам и стандартам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Oбуна бўлиш
Президент раислигидаги йиғилишда Тошкентда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилиши, профилактика ва патрул хизмати қайта ташкил этилиши маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши мутлақо янги тизим жорий этилиши маълум қилинди.
Янги тартиб биринчи навбатда Тошкент шаҳрида “пойтахт намунаси” сифатида бошланади.
Ҳар бир вазир биттадан туманга бириктирилади, Президент администрацияси вакили ҳам алоҳида туманга масъул бўлади. Ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари маҳаллаларда ишлаб, ходимларни ягона дастур асосида ўқитади, талабалар эса дуал таълим орқали амалиёт ўтайди.
Президент бу тизимни Чилонзор мисолида тушунтирди. Ўтган йили туманда олдини олиш мумкин бўлган 1 407 та жиноят содир этилган, уларнинг 40 фоизи маҳаллаларда кузатилган.
Жамоат хавфсизлиги хизмати 3 сменали режимга ўтади, ходимларнинг 70 фоизи кечқурун ва тунги вақтда патруллик қилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар келиб тушганда, гуруҳлар 5 дақиқа ичида етиб боради.
Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизмат учун қўшимча компенсация тўланади. Гавжум жойларда дрон орқали кузатув йўлга қўйилади.
Барча маҳаллаларда профилактика инспекторлари билан тезкор алоқа тизими яратилади. Инспекторлар иши рақамлаштирилади, KPI баҳолашда протокол эмас, профилактика самарадорлиги мезон бўлади.
Шунингдек, профилактикага қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янгилаш вазифаси қўйилди.
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Қайси маҳаллага ким жавоб беради? Криминоген маҳаллалар бўйича янги қарор
Янгиликлар лентаси
0