https://sputniknews.uz/20260107/kriminogen-mahallalar-qaror-54671216.html
Қайси маҳаллага ким жавоб беради? Криминоген маҳаллалар бўйича янги қарор
Қайси маҳаллага ким жавоб беради? Криминоген маҳаллалар бўйича янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Президент имзолаган қарорга мувофиқ, 2026 йилдан маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича манзилли ишлаш тизими жорий этилади. Криминоген вазиятга қараб масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилади.
2026-01-07T12:25+0500
2026-01-07T12:25+0500
2026-01-07T12:25+0500
жамият
иив
ўзбекистон
жиноятчилик
миллий гвардия
адлия вазирлиги
прокуратура
ҳокимлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/561/09/5610973_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ef20046b3a779b4b4e76d40088c78cbf.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган яхлит ва манзилли ишлаш тизими жорий этилади. Бу Президент томонидан имзоланган қарорда белгилаб қўйилган.Қарорга мувофиқ, 2026 йилда ҳудудлардаги маҳаллалар масъул раҳбарлар ва идораларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:
https://sputniknews.uz/20251205/giyohvandlik-chiqindi-muammo-aniqlash-53976247.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/561/09/5610973_300:0:1200:675_1920x0_80_0_0_4e2f8acb62ab75219d1bea273daa70cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳалла хавфсизлиги, криминоген маҳаллалар, президент қарори, жиноятчиликка қарши кураш, манзилли ишлаш тизими, ички ишлар органлари, миллий гвардия, маҳаллалар сиёсати, ўзбекистон, 2026 йил
маҳалла хавфсизлиги, криминоген маҳаллалар, президент қарори, жиноятчиликка қарши кураш, манзилли ишлаш тизими, ички ишлар органлари, миллий гвардия, маҳаллалар сиёсати, ўзбекистон, 2026 йил
Қайси маҳаллага ким жавоб беради? Криминоген маҳаллалар бўйича янги қарор
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган ишлаш тизими жорий этилиб, ҳар бир маҳалла криминоген ҳолатига қараб тегишли раҳбарлар ва идораларга бириктирилади
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган яхлит ва манзилли ишлаш тизими жорий этилади. Бу Президент томонидан имзоланган қарорда
белгилаб қўйилган.
Қарорга мувофиқ, 2026 йилда ҳудудлардаги маҳаллалар масъул раҳбарлар ва идораларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:
Криминоген вазияти оғир маҳаллалар — туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;
Сўнгги 5 йил давомида “қизил” тоифада бўлиб келаётган маҳаллалар — Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарлари ва ҳокимларнинг ўринбосарларига;
3 йилдан бери “қизил” тоифада қолиб келаётган маҳаллалар — ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига;
Криминоген вазияти энг оғир бўлган туман ва шаҳарлар — вилоят даражасидаги прокурорлар ҳамда ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига;
Аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги, шунингдек низоли оилалар улуши энг юқори бўлган маҳаллалар — тегишли равишда вилоят даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига.