https://sputniknews.uz/20260729/tergov-hibsxona-bino-59353964.html
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги тартибот биносида адвокатлар учун 50 та, терговчилар учун 25 та ва онлайн суд жараёнлари учун 11 та хона ташкил этилди. Учрашувлар "E-advokat" орқали белгиланади.
2026-07-29T16:23+0500
2026-07-29T16:23+0500
2026-07-29T16:23+0500
болалар омбудсмани
омбудсман
жамият
иив
жазони ижро этиш бош бошқармаси
тергов
жазони ижро этиш муассаси
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59353765_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aad5592bff7458328875dd8dd8c8cbcb.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Марказий тергов ҳибсхонасининг янги тартибот биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати хабар берди.28 июлда ўтказилган очилиш маросимида давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, омбудсман Феруза Эшматова, болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳамда Адвокатлар палатаси вакиллари иштирок этди.Янги бинода адвокатлар, терговчилар ва ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг яқинлари учун шароитлар кенгайтирилди. Жумладан:Бинода назорат-ўтказиш жараёнлари автоматлаштирилиб, фуқаролар, ходимлар ва адвокатлар учун алоҳида кириш-чиқиш йўлаклари ташкил этилди. Хоналар ва йўлаклар марказлаштирилган тизимга уланган видеокузатув камералари билан жиҳозланди.
https://sputniknews.uz/20260720/iiv-advokatlar-palata-memorandum-59152912.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1d/59353765_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_eddc2a51f008fae23664095a41daa6e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар омбудсмани, омбудсман, жамият, иив, жазони ижро этиш бош бошқармаси, тергов, жазони ижро этиш муассаси, тошкент
болалар омбудсмани, омбудсман, жамият, иив, жазони ижро этиш бош бошқармаси, тергов, жазони ижро этиш муассаси, тошкент
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Янги бинода адвокат, тергов ва онлайн суд хоналари кўпайтирилиб, учрашув вақтини электрон белгилаш имкони яратилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Марказий тергов ҳибсхонасининг янги тартибот биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати
хабар берди.
28 июлда ўтказилган очилиш маросимида давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, омбудсман Феруза Эшматова, болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳамда Адвокатлар палатаси вакиллари иштирок этди.
Янги бинода адвокатлар, терговчилар ва ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг яқинлари учун шароитлар кенгайтирилди. Жумладан:
адвокатларнинг ҳимояси остидаги шахслар билан учрашув хоналари 19 тадан 50 тага;
тергов хоналари 6 тадан 25 тага;
онлайн суд хоналари 4 тадан 11 тага;
қисқа муддатли учрашув хоналари 14 тадан 36 тага кўпайтирилди.
Шунингдек, "E-advokat" платформаси орқали адвокатлар учрашув вақтини онлайн белгилаши мумкин. Илгари кунига 70–80 та учрашув ташкил этилган бўлса, янги 50 та хона ишга тушгач, бу кўрсаткични 500–600 тага етказиш имконияти яратилади.
Бинода назорат-ўтказиш жараёнлари автоматлаштирилиб, фуқаролар, ходимлар ва адвокатлар учун алоҳида кириш-чиқиш йўлаклари ташкил этилди. Хоналар ва йўлаклар марказлаштирилган тизимга уланган видеокузатув камералари билан жиҳозланди.