Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонунийлик: ИИВ ва Адвокатлар палатаси меморандум имзолади

© Пресс-служба МВДМинистерство внутренних дел и Палата адвокатов подписали меморандум о сотрудничестве
Министерство внутренних дел и Палата адвокатов подписали меморандум о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Oбуна бўлиш
ИИВ ва Адвокатлар палатаси қонунийликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзолади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Адвокатлар палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатни ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Мирзаев ва Адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Садиков имзолади.
Томонлар коррупцияга қарши кураш фақат содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш билан чекланмаслиги, балки уларни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга ҳам қаратилиши лозимлигини таъкидлади.
Шу мақсадда ИИВ ва Адвокатлар палатаси доимий профессионал ҳамкорлик майдонини ташкил этади.
Меморандум доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги долзарб муаммолар биргаликда таҳлил қилинади, коррупциявий хавфларнинг тизимли сабаблари аниқланади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, томонлар қонунчиликни такомиллаштириш ташаббусларини муҳокама қилади, қўшма семинарлар, ўқувлар ва илмий-амалий конференциялар ташкил этади ҳамда касбий тажриба алмашади.
Алоҳида эътибор қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича ягона ёндашувларни шакллантиришга қаратилади.
Ҳамкорлик ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда жамиятнинг ички ишлар органлари ва адвокатурага бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
В Санкт-Петербурге подписан меморандум о защите прав трудовых мигрантов из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Ўзбекистонлик мигрантларга бепул ҳуқуқий ҳимоя: Петербургда меморандум имзоланди
Янгиликлар лентаси
0