Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Светлое ва Новая Сечь аҳоли пунктларини озод қилди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчета миномета "Тюльпан" в зоне СВО
Боевая работа расчета миномета Тюльпан в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари Суми вилоятида ва ДХРда икки аҳоли пунктини озод қилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия қўшинлари Донецк Халқ Республикасидаги Светлое ва Суми вилоятидаги Новая Сечь аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик хабарига кўра, "Марказ" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Светлое аҳоли пунктини озод қилган. "Шимол" гуруҳи бўлинмалари эса Новая Сечь устидан назорат ўрнатган.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Светлоени озод қилишда иштирок этган 5-алоҳида гвардия мотоўқчилар бригадаси ҳарбийларини табриклади. Унинг сўзларига кўра, бригада бўлинмалари Доброполье тактик йўналишида олдинга силжимоқда.

Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги Константиновкадан шимолда ҳаракатланаётган 3-армия корпуси ҳужумчи бўлинмалари тасвирларини эълон қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳарбийлар Дружковка шаҳар жамоаси таркибига кирувчи аҳоли пунктлари йўналишида илгариламоқда. 1008-мотоўқчилар полкининг ҳаракати Константиновка — Алексеево-Дружковка автомобиль йўлидаги стела яқинида қайд этилган.
Бронетранспортер БТР-82А - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари уч аҳоли пунктини назоратга олди
Янгиликлар лентаси
0