https://sputniknews.uz/20260727/unesco-tashkent-obektlar-59297389.html
Тошкент модернизмининг 10 та биноси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Тошкент модернизмининг 10 та биноси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКО Тошкент модернизмининг 10 та объектини Бутунжаҳон мероси деб тан олди. Бу мақом буфер ҳудудларини белгилаш, қурилишларни назорат қилиш, реставрация ва мониторингни кучайтиришни талаб қилади.
2026-07-27T10:46+0500
2026-07-27T10:46+0500
2026-07-27T11:15+0500
юнеско
тошкент
тарихий ёдгорлик
маданий бойликлар
маданият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/10/58368589_0:455:1920:1535_1920x0_80_0_0_52de3bd9899a7bbbe63fda0d9cc5f14f.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Тошкент модернистик меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар” объекти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Қарор Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида қабул қилинди.Номинацияга совет даврида — 1960-йиллардан 1990-йиллар бошигача қурилган бино ва меъморий мажмуалар киритилган. ЮНЕСКО баҳосига кўра, ушбу объектлар Тошкентнинг 1966 йилги зилзиладан кейинги қайта қурилиши ва ривожланишини акс эттиради. Уларда совет модернизмининг функционал ечимлари маҳаллий нақшлар, ҳовли ва айвонлар, Марказий Осиё иқлими ҳамда зилзилага чидамли қурилиш технологиялари билан уйғунлашган.Бундан ташқари, рўйхатга Паркент туманида жойлашган Катта қуёш печи ҳам киритилган.ЮНЕСКО мақоми нимани ўзгартиради?Рўйхатга кириш объектларни ЮНЕСКО бошқарувига ўтказишни англатмайди. Бироқ Ўзбекистон уларнинг ЮНЕСКО томонидан тан олинган умумжаҳон қийматини, асл меъморий қиёфаси ва атроф муҳит билан боғлиқлигини сақлаб қолиш мажбуриятини олади.Бу объектлардаги қурилиш ишлари уларнинг тарихий кўриниши ва асосий меъморий хусусиятларига зарар етказмаслиги керак. ЮНЕСКО ҳужжатларида объектлар атрофидаги манзара, кўкаламзорлар, шаҳар силуэти ва бинолар ўртасидаги визуал боғлиқликни ҳам сақлаш муҳимлиги таъкидланган.Номинация бўйича ҳужжатларда муҳофаза буфер ҳудудларини кенгайтириш, уларнинг чегараларини давлат кадастри ва Тошкент бош режасига киритиш таклиф этилган.Эндиликда ушбу объектлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси жамғармаси, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорлардан техник ёки молиявий ёрдам олиш имкониятига эга бўлади. "Бу фақатгина бир нечта бинонинг эмас, зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир даврнинг эътирофидир. Ўша йиллари пойтахтимиз замонавий архитектура, Марказий Осиё анъаналари ва ўзига хос иқлим хусусиятларини мужассам этган буткул янги ва бетакрор қиёфа касб этган. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси — бой меъморий меросимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга безавол етказиш йўлидаги яна бир муҳим қадам хайрли ва бардавом бўлсин", — дея бу қарорга муносабат билдирди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
https://sputniknews.uz/20260723/memorchilik-obekt-unesco-royxat-59223740.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/10/58368589_173:355:1922:1667_1920x0_80_0_0_e8cd3a5544b77d403572b6edddb1f026.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юнеско, тошкент, тарихий ёдгорлик, маданий бойликлар, маданият, ўзбекистон
юнеско, тошкент, тарихий ёдгорлик, маданий бойликлар, маданият, ўзбекистон
Тошкент модернизмининг 10 та биноси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
10:46 27.07.2026 (янгиланди: 11:15 27.07.2026) ЮНЕСКО баҳосига кўра, совет давридаги бош режалар асосида совет даврида барпо этилган бу каби объектлар Тошкентни замонавий социалистик мегаполисга айлантирган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Тошкент модернистик меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар” объекти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Қарор Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида
қабул қилинди.
Номинацияга совет даврида — 1960-йиллардан 1990-йиллар бошигача қурилган бино ва меъморий мажмуалар киритилган.
Рўйхатга "Марварид" (“Жемчуг”) турар жой биноси, “Космонавтлар” метро бекати, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Халқлар дўстлиги саройи, Тошкент давлат цирки, Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва Чорсу бозори киритилди.
ЮНЕСКО баҳосига кўра, ушбу объектлар Тошкентнинг 1966 йилги зилзиладан кейинги қайта қурилиши ва ривожланишини акс эттиради. Уларда совет модернизмининг функционал ечимлари маҳаллий нақшлар, ҳовли ва айвонлар, Марказий Осиё иқлими ҳамда зилзилага чидамли қурилиш технологиялари билан уйғунлашган.
Бундан ташқари, рўйхатга Паркент туманида жойлашган Катта қуёш печи ҳам киритилган.
ЮНЕСКО мақоми нимани ўзгартиради?
Рўйхатга кириш объектларни ЮНЕСКО бошқарувига ўтказишни англатмайди. Бироқ Ўзбекистон уларнинг ЮНЕСКО томонидан тан олинган умумжаҳон қийматини, асл меъморий қиёфаси ва атроф муҳит билан боғлиқлигини сақлаб қолиш мажбуриятини олади.
Бу объектлардаги қурилиш ишлари уларнинг тарихий кўриниши ва асосий меъморий хусусиятларига зарар етказмаслиги керак. ЮНЕСКО ҳужжатларида объектлар атрофидаги манзара, кўкаламзорлар, шаҳар силуэти ва бинолар ўртасидаги визуал боғлиқликни ҳам сақлаш муҳимлиги таъкидланган.
Номинация бўйича ҳужжатларда муҳофаза буфер ҳудудларини кенгайтириш, уларнинг чегараларини давлат кадастри ва Тошкент бош режасига киритиш таклиф этилган.
Бу ҳудудларда янги қурилиш лойиҳалари меросга таъсири бўйича алоҳида баҳоланиши керак. Тегишли қоидалар тасдиқлангунига қадар визуал жиҳатдан сезгир ҳудудларда янги қурилишларга вақтинчалик мораторий жорий этиш ҳам тавсия қилинган.
Эндиликда ушбу объектлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси жамғармаси, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорлардан техник ёки молиявий ёрдам олиш имкониятига эга бўлади.
"Бу фақатгина бир нечта бинонинг эмас, зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир даврнинг эътирофидир. Ўша йиллари пойтахтимиз замонавий архитектура, Марказий Осиё анъаналари ва ўзига хос иқлим хусусиятларини мужассам этган буткул янги ва бетакрор қиёфа касб этган. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси — бой меъморий меросимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга безавол етказиш йўлидаги яна бир муҳим қадам хайрли ва бардавом бўлсин", —
дея бу қарорга муносабат билдирди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.