Совет даври меъморчилиги: Чорсу, Цирк ва яна 7 объект ЮНЕСКО рўйхатига кириши мумкин

© Sputnik / Бахром ХатамовТашкентский метрополитен
Ташкентский метрополитен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКО қўмитаси 26 июлда Тошкентдаги 1960-990 йилларга оид 9 та меъморий объектни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тошкентдаги тўққизта модернистик меъморий объект ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин.
Бу масала 26 июлда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг аризаси "Тошкент модернистик меъморчилиги: Марказий Осиёда замонавийлик ва анъана" деб номланган. ЮНЕСКОга тақдим этилган қарор лойиҳасида номинацияни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш тавсия этилган.
Рўйхатга қуйидаги объектларни киритиш таклиф этилмоқда:
"Жемчуг" турар жой биноси;
Ўзбекистон тарихи давлат музейи;
Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали;
"Космонавтлар" метро бекати;
"Халқлар дўстлиги" саройи;
Ўзбекистон давлат санъат музейи;
Ўзбекистон давлат цирки;
Чорсу бозори;
Алишер Навоий номидаги кино саройи.
Дастлабки номинацияга жами ўнта объект киритилган эди. Аммо қарор лойиҳасида Паркентдаги Катта қуёш печини ЮНЕСКО рўйхатига киритмаслик, қолган тўққизта объектни эса ягона меъморий мажмуа сифатида эътироф этиш таклиф қилинган.
Нега бу бинолар алоҳида аҳамиятга эга?
ЮНЕСКО ҳужжатларида қайд этилишича, мазкур объектлар 1960-1990 йилларда Тошкент қиёфасининг шаклланишини кўрсатади. Уларда халқаро модернистик меъморчилик тамойиллари Ўзбекистоннинг анъанавий ҳовлилари, айвонлари, геометрик нақшлари ва монументал санъати билан уйғунлашган.
1966 йилги зилзиладан кейин Тошкентнинг қайта қурилиши тезлашган. Янги биноларда зилзилабардош конструкциялар, маҳаллий иқлимга мос ечимлар, кенг жамоат майдонлари ва яшил ҳудудлардан фойдаланилган.
ЮНЕСКО экспертлари бу объектларни совет даври шаҳарсозлиги, модернистик янгиликлар ва ўзбек миллий меъморий анъаналари бирлашган ноёб намуна сифатида баҳоламоқда.
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Жемчуг" турар жой биноси

"Жемчуг" турар жой биноси - Sputnik Ўзбекистон
1/8

"Жемчуг" турар жой биноси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

Ўзбекистон тарихи давлат музейи - Sputnik Ўзбекистон
2/8

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

© Sputnik / Бахром Хатамов

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали - Sputnik Ўзбекистон
3/8

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Халқлар дўстлиги" саройи

"Халқлар дўстлиги" саройи - Sputnik Ўзбекистон
4/8

"Халқлар дўстлиги" саройи

© Shutnik/Зафар Халилов

Ўзбекистон давлат санъат музейи

Ўзбекистон давлат санъат музейи - Sputnik Ўзбекистон
5/8

Ўзбекистон давлат санъат музейи

© Sputnik / Стрингер

Ўзбекистон давлат цирки

Ўзбекистон давлат цирки - Sputnik Ўзбекистон
6/8

Ўзбекистон давлат цирки

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсу бозори

Чорсу бозори - Sputnik Ўзбекистон
7/8

Чорсу бозори

© 2gis.uz

Алишер Навоий номидаги кино саройи

Алишер Навоий номидаги кино саройи - Sputnik Ўзбекистон
8/8

Алишер Навоий номидаги кино саройи

1/8

"Жемчуг" турар жой биноси

2/8

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

3/8

Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали

4/8

"Халқлар дўстлиги" саройи

5/8

Ўзбекистон давлат санъат музейи

6/8

Ўзбекистон давлат цирки

7/8

Чорсу бозори

8/8

Алишер Навоий номидаги кино саройи

Фарғона–Сирдарё йўлаги бўйича қандай қарор кутилмоқда?
26 июлда яна бир йирик номинация — "Ипак йўллари: Фарғона–Сирдарё коридори" ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган. Уни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон биргаликда тақдим этган.
Трансмиллий номинация тўрт давлат ҳудудидаги 48 та тарихий ва археологик объектни қамраб олади.
Ўзбекистон қисмига Мингтепа, Қува, Ахсикент, Сариқўрғон, Баландтепа, Мунчоқтепа, Қанқа, Шоҳруҳия, Мингўрик, Чилонзор ва Юнусобод Оқтепалари каби ёдгорликлар киритилган.
Бироқ бу номинацияни ҳозирча рўйхатга киритиш эмас, балки кўриб чиқишни кейинга қолдириш тавсия қилинмоқда. Тўрт давлатдан коридорнинг умумжаҳон аҳамиятини аниқроқ асослаш, объектлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, чегара ҳудудларини белгилаш ҳамда ягона бошқарув режасини кучайтириш сўралмоқда.
Таваккал Қодиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Таваккал Қодировнинг 100 йиллиги халқаро миқёсда нишонланади - ЮНЕСКО қарори
Янгиликлар лентаси
0