Таваккал Қодировнинг 100 йиллиги халқаро миқёсда нишонланади - ЮНЕСКО қарори

© SputnikТаваккал Қодиров
Таваккал Қодиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКО 2026–2027 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллигини киритди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. ЮНЕСКО томонидан 2026–2027 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига Таваккал Қодиров таваллудининг 100 йиллиги киритилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ушбу таклиф Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистон қўллаб-қувватлови билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида маъқулланди.
ЮНЕСКО қарори Таваккал Қодировнинг мусиқа ва қўшиқчилик санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, ушбу соҳалар орқали ЮНЕСКО мақсад-вазифаларини илгари суришдаги хизматларига берилган юксак халқаро баҳодир.
Таваккал Қодиров — ўзбек қўшиқчилик санъатининг йирик намоёндаси, бетакрор истеъдод соҳиби эди. У 1926 йил 10 июнда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1989 йилда унга "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилган. У кўп йиллар Фарғона давлат филармониясига раҳбарлик қилган.
Ҳофиз ижоди давомида юздан зиёд қўшиқ яратган бўлиб, улар ўзбек санъатининг олтин фондига кирган. У эрон, ҳинд, арман, озарбайжон, уйғур ва араб тилларида ҳам қўшиқлар ижро этган.
Юбилейни нишонлаш турли халқаро ва маҳаллий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек унинг ижодий мероси ҳамда ўзбек мусиқа ва халқ маданиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш имконини беради.
Искусство каракалпакского кобыза включили в Список срочной охраны ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2025
Қорақалпоқ қўбиз санъати ЮНЕСКО номоддий мероси рўйхатига киритилди
Янгиликлар лентаси
0