Россияни ҳеч ким синдира олмайди — Путиннинг депутатлар билан учрашувидаги баёнотлари

© Администрация Президента России
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Давлат думаси депутатлари билан учрашувда маҳсус операция, Ғарб босими ва янги ҳудудларнинг Россия таркибига интеграцияси ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат думасининг саккизинчи чақириқ депутатлари билан учрашди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.
Владимир Путиннинг асосий баёнотлари:
сўнгги беш йил Россия учун мураккаб ва ўта масъулиятли давр бўлди. Бу, ҳеч муболағасиз, Ватанимиз тарихидаги ҳал қилувчи босқичлардан биридир;
Россия давлат хавфсизлиги ва мустақиллигини, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилишда давом этмоқда;
махсус ҳарбий операция қатнашчилари Россия ва ўз Ота уйи учун жанг қилмоқда, уларни бутун мамлакат ва жамият қўллаб-қувватламоқда;
Россия ўз олдига қўйган мақсадларга эришади;
Россиянинг кўп миллатли халқи тарихий синовлар ва ташқи босимга ички бирдамлик билан жавоб қайтарди;
парламент Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига кириши тўғрисидаги қонунларни қабул қилди. Ушбу ҳудудларни Россиянинг тўлақонли субъектлари сифатида мамлакатга интеграция қилиш таъминланди;
бошқа халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини рад этувчилар ўзларига қулай пайтда БМТ Низомини эслашади, аммо ушбу ҳуқуқ мустаҳкамланган биринчи моддани унутишни афзал кўришади;
Россия ноқонуний чекловлар, босим ва мамлакатни тийиб туришга қаратилган уринишларга анчадан бери дуч келмоқда. 2022 йилдан бошлаб Ғарб Россияга қарши русофобик сиёсатни тўлиқ ишга туширди;
Россияни жанг майдонида енга олмаган кучлар энди мамлакат аҳолисига қарши террористик усуллардан фойдаланишга умид боғламоқда;
Россия халқини ҳеч ким ва ҳеч қачон синдира олмайди. Бу илгари ҳам бўлмаган ва келажакда ҳам бўлмайди.

