Тошкентда махсус техника ишлаб чиқарадиган янги завод қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил предприятие по производству спецтехники и механизмов
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие по производству спецтехники и механизмов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Oбуна бўлиш
Қуриладиган янги завод йилига 15–18 млн долларлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида махсус техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарадиган янги завод қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бреди.
Янги корхона 10 гектар майдонда барпо этилади. Унинг ишга туширилиши йилига 15–18 млн долларлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш имконини беради.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон махсус техника” корхонасига ташрифи чоғида маълум қилинди.
Умумий қиймати 50 млн доллар бўлган мазкур корхона 25,8 гектар майдонда ташкил этилган.
Бу ерда “KRANTAS” бренди остида махсус турдаги автомобиллар, ҳарбий техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 300 нафардан ортиқ малакали мутахассис доимий иш билан таъминланган.
Ишлаб чиқаришда Россия, АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Хитой ва Туркиядан келтирилган ускуна ҳамда технологиялардан фойдаланилади.
Корхонада шу вақтга қадар 2,5 минг тоннага яқин металл конструкция, 300 тадан зиёд автомобиль устқурмаси, 200 тадан ортиқ шасси ва 20 тадан зиёд трактор ишлаб чиқарилган. Ўтган йили буюртмачиларга 275 млрд сўмлик техника ва механизмлар етказиб берилган.
Президент посетил Чирчикский авиационный ремонтный завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Airbus вертолётлари ва Су-25: президент Чирчиқ авиация заводига ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0