Airbus вертолётлари ва Су-25: Президент Чирчиқ авиация заводига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент посетил Чирчикский авиационный ремонтный завод
Президент посетил Чирчикский авиационный ремонтный завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация заводида Airbus вертолётларига хизмат кўрсатиш маркази ҳамда Су-25 самолётларини модернизация қилиш цехлари билан танишди
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюриб, корхонада амалга оширилган модернизация ишлари натижалари ҳамда янги юқори технологик бўлинмалар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, завод негизида МДҲ ва минтақа ҳудудида ягона бўлган Airbus вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган.
Марказда Ғарб авиатехникасининг замонавий моделлари, жумладан H-125, H-215 ва H-130 русумли вертолётлар учун сервис ва таъмирлаш ишларининг тўлиқ цикли йўлга қўйилган.
Шунингдек, Президентга заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилишга мўлжалланган янгиланган цехлари тақдим этилди.
Илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига корхонада авиaтехникани замонавий навигация тизимлари, тунги кўриш қурилмалари ҳамда бортдаги ўзини ҳимоя қилиш комплекслари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ташриф якунида давлат раҳбари соҳани янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Фестиваль MSITF – 2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Таҳдидлардан келиб чиқиб: янги қонун мудофаа буюртмаси тартибини белгилади
Янгиликлар лентаси
0