https://sputniknews.uz/20260720/odilxon-qori-ozodlikdan-mahrum-etilish-59155952.html
Одилхон қори 8 йилга озодликдан маҳрум этилди — тафсилотлар
Одилхон қори 8 йилга озодликдан маҳрум этилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
"Rayxon oilaviy milliy taomlari" таъсисчиси Одилхон Исмоиловга 8 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Суд уни мулкни ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбли деб топди.
2026-07-20T17:19+0500
2026-07-20T17:19+0500
2026-07-20T17:19+0500
суд
олий суд
наманган вилояти
жиноятчилик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45602836_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ed59ad5b947519b54880fd4a4ebbc30c.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. ОАВда Одилхон қори номи билан танилган, "Rayxon oilaviy milliy taomlari" таъсисчиси Одилхон Исмоилов 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди Одилхон Исмоилов ва яна олти нафар судланувчини мулкни ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ҳамда ҳужжатларни эгаллаш ва қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноятларда айбли деб топди.Қонун нормаларини содда тилда ифодалаганда, суд қуйидаги қилмишлар содир этилган деган хулосага келган:— ишониб топширилган ёки ихтиёрда бўлган ўзганинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки сарфлаб юбориш;— расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сохта ҳужжатлар тузиш;— паспорт, ID-карта ёки бошқа ўта муҳим ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни эгаллаш ёхуд яшириш;— расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ёки бланкларни такроран ҳамда бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб қалбакилаштириш.Қолган олти нафар судланувчига уларнинг жиноий ҳаракатларидан келиб чиқиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260714/bogcha-bolalar-zaharlanish-hukm-59025055.html
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0b/45602836_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_300d127d2384d8770cfef84813e68107.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суд, олий суд, наманган вилояти, жиноятчилик, жамият
суд, олий суд, наманган вилояти, жиноятчилик, жамият
Одилхон қори 8 йилга озодликдан маҳрум этилди — тафсилотлар
Поп туман суди Одилхон Исмоиловни жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш ва ҳужжатларни такроран, гуруҳ бўлиб қалбакилаштиришда айбли деб топди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. ОАВда Одилхон қори номи билан танилган, "Rayxon oilaviy milliy taomlari" таъсисчиси Одилхон Исмоилов 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати
хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди Одилхон Исмоилов ва яна олти нафар судланувчини мулкни ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ҳамда ҳужжатларни эгаллаш ва қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноятларда айбли деб топди.
Қонун нормаларини содда тилда ифодалаганда, суд қуйидаги қилмишлар содир этилган деган хулосага келган:
— ишониб топширилган ёки ихтиёрда бўлган ўзганинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки сарфлаб юбориш;
— расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки сохта ҳужжатлар тузиш;
— паспорт, ID-карта ёки бошқа ўта муҳим ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкларни эгаллаш ёхуд яшириш;
— расмий ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ёки бланкларни такроран ҳамда бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб қалбакилаштириш.
Суд Одилхон Исмоиловга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг қамоқда ўтказган вақти ҳисобга олиниб, ўталиши лозим бўлган жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланди.
Қолган олти нафар судланувчига уларнинг жиноий ҳаракатларидан келиб чиқиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.