https://sputniknews.uz/20260720/jazirama-rekord-yangilanish-59154364.html
Айрим шаҳарларда жазирама янги чўққига чиқди — Фарғонада 82 йиллик рекорд янгиланди
Айрим шаҳарларда жазирама янги чўққига чиқди — Фарғонада 82 йиллик рекорд янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет маълумотига кўра, июль ўртасидаги аномал иссиқ пайтида олтита шаҳарда ҳарорат рекордлари янгиланди. Фарғонада 1944 йилдан бери сақланган кўрсаткич ортда қолди.
2026-07-20T15:57+0500
2026-07-20T15:57+0500
2026-07-20T16:02+0500
ўзбекистонда об-ҳаво
об-ҳаво
ўзгидромет
рекорд
жамият
тошкент об-ҳаво
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/11/59101584_0:161:1536:1024_1920x0_80_0_0_b9bdc8378540d59d8b76ce6ec079fa52.png
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Июль ўрталарида Ўзбекистонда ғайриоддий иссиқ кузатилиб, унинг энг юқори чўққиси аксарият ҳудудларда 18-19 июлга, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса 16-18 июлга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги маълум қилди.Бу кунларда ҳаво ҳарорати республиканинг кўп қисмида +43...+45, жанубий ва чўл ҳудудларида +46...+49 даражагача кўтарилди.Ҳарорат метеорологик кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткичларга яқинлашди. Бир қатор шаҳарларда июль ойи учун мутлақ максимумлар янгиланди:Тошкентда энг юқори ҳарорат 19 июль, якшанба куни қайд этилиб, +44,3 даражани ташкил қилди. Бу 1997 йил 18 июлда кузатилган мутлақ максимумдан атиги 0,3 даража паст.Ўзгидрометга кўра, экстремал иссиқ термик депрессия таъсирида юзага келган. Эрон ҳудуди устида юқори тропосферада шаклланган баланд босим тизмаси шимоли-шарққа силжиб, ўта иссиқ ҳавони "гумбаз" каби Марказий Осиё устида ушлаб турган.
https://sputniknews.uz/20260717/issiq-59092856.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/11/59101584_31:0:1396:1024_1920x0_80_0_0_6e884bde2b61d402f0e5be8ab0b61b80.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда об-ҳаво, об-ҳаво, ўзгидромет, рекорд, жамият, тошкент об-ҳаво, эрон
ўзбекистонда об-ҳаво, об-ҳаво, ўзгидромет, рекорд, жамият, тошкент об-ҳаво, эрон
Айрим шаҳарларда жазирама янги чўққига чиқди — Фарғонада 82 йиллик рекорд янгиланди
15:57 20.07.2026 (янгиланди: 16:02 20.07.2026) Аномал иссиқ пайтида Фарғонада 1944 йилдан бери сақланган рекорд янгиланди. Қатор ҳудудларда ҳам янги ҳарорат максимумлари қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Июль ўрталарида Ўзбекистонда ғайриоддий иссиқ кузатилиб, унинг энг юқори чўққиси аксарият ҳудудларда 18-19 июлга, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса 16-18 июлга тўғри келди. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги
маълум қилди.
Бу кунларда ҳаво ҳарорати республиканинг кўп қисмида +43...+45, жанубий ва чўл ҳудудларида +46...+49 даражагача кўтарилди.
Ҳарорат метеорологик кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткичларга яқинлашди. Бир қатор шаҳарларда июль ойи учун мутлақ максимумлар янгиланди:
Бухорода — +46,9 даража, аввалги рекорд 2002 йилда +46,2 даражани ташкил этган;
Навоийда — +46,5 даража, аввалги рекорд 2021 йилда +45,9 даража бўлган;
Самарқандда — +43,6 даража, аввалги рекорд 1983 йилда +42,4 даража бўлган;
Шаҳрисабзда — +44,9 даража, аввалги рекорд 2021 йилда +44,6 даража бўлган;
Андижонда — +43 даража, аввалги рекорд 1977 йилда +42,1 даража бўлган;
Наманганда — +44,2 даража, аввалги рекорд 2007 йилда +42,5 даража бўлган;
Фарғонада — +43,9 даража, аввалги рекорд 1944 йилда +42,2 даража бўлган.
Шу тариқа, Фарғонада 82 йил давомида сақланган июль ойи ҳарорат рекорди янгиланди. Фарғона водийси вилоят марказларида кунлик максимал ҳарорат рекордлари ушбу даврда 2–3 мартадан янгиланди.
Тошкентда энг юқори ҳарорат 19 июль, якшанба куни қайд этилиб, +44,3 даражани ташкил қилди. Бу 1997 йил 18 июлда кузатилган мутлақ максимумдан атиги 0,3 даража паст.
Ўзгидрометга кўра, экстремал иссиқ термик депрессия таъсирида юзага келган. Эрон ҳудуди устида юқори тропосферада шаклланган баланд босим тизмаси шимоли-шарққа силжиб, ўта иссиқ ҳавони "гумбаз" каби Марказий Осиё устида ушлаб турган.