Дам олиш кунлари жазирама кучаяди

© Sputnik / Бахром ХатамовЛето у городского фонтана
Лето у городского фонтана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Жанубда ва чўл ҳудудларда +46…+48 даражагача исийди, сешанбадан иссиқ чекиниши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Кундуз кунлари ҳаво +42…+45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +46…+48 даражагача исийди.
Шамол 9−14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−18 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзида 20−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
20 июль, душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида эстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.
21 июль, сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6−9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Жума кундузги ҳаво ҳарорати +41…+43 даража, шанба ва якшанба кунлари +43…+45 даража, кечалари эса ҳарорат +25…+28 даража бўлади.
Жаркая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди
Янгиликлар лентаси
0