Барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллага туширилади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаВидеоселекторное совещание по организации деятельности "махаллинской семерки"
Видеоселекторное совещание по организации деятельности махаллинской семерки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Oбуна бўлиш
Йил якунигача 25 турдаги ижтимоий хизмат маҳаллаларга берилади. Ижтимоий реестрга киритишни асоссиз рад этиш ҳолатлари устидан назорат ҳам кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 16 июль — Sputnik. Ўзбекистонда барча давлат хизматлари босқичма-босқич маҳаллаларга туширилади. Ҳозир "маҳалла еттилиги" орқали аҳолига 100 тага яқин хизмат кўрсатилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида Ахборот ва хизмат маркази ташкил этилган. У ерда саккизта олис маҳалла аҳолисига бир жойда 980 та давлат хизмати кўрсатилмоқда.
Ховос туманидаги Қаҳрамон маҳалласида эса Венгриянинг "ақлли қишлоқ" тажрибаси асосида шундай марказ ташкил этилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВидеоселекторное совещание по организации деятельности "махаллинской семерки"
Видеоселекторное совещание по организации деятельности махаллинской семерки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Видеоселекторное совещание по организации деятельности "махаллинской семерки"
Йил якунигача Норин ва Ховос тажрибаси Қўнғирот, Конимех, Бойсун, Қамаши, Қўшработ, Тупроққалъа, Ғиждувон, Фориш, Бешариқ, Жалақудуқ ва Оҳангарон туманларида жорий этилади.
Урганч шаҳридаги Олимпия маҳалласида йўлга қўйилган "ақлли маҳалла" тажрибаси ҳар бир вилоятнинг 10 тадан маҳалласида татбиқ этилади.
Йиғилишда ижтимоий реестрни юритишдаги камчиликлар ҳам танқид қилинди. Маълум қилинишича, 184 та маҳаллада бир ойда келиб тушган 2 мингта аризанинг барчаси асоссиз рад этилган.
Ижтимоий реестр масаласида президентга келган мурожаатлар йил бошидан 30 мингтадан 46 мингтага кўпайган.
Бош прокуратурага реестрнинг тўғри юритилишини назорат қилиш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эса унинг ҳаққонийлиги бўйича президентга мунтазам ахборот бериб бориш топширилди.
Йил якунигача маҳаллаларга яна 25 турдаги хизмат туширилади. Улар орасида:
ногиронликни эрта аниқлаш;
хонадонларни эҳтиёжга мослаштириш;
ижтимоий уйга жойлаштириш хизматлари бор.
Уч ой ичида:
250 та маҳаллада деменция ва ақлий заифлиги бўлган шахслар учун кундузги ва уйда парвариш хизмати ҳамда "Мадад" уйлари;
75 та маҳаллада ўзгалар парваришига муҳтож кексалар учун "Фаол ҳаёт" дастури;
қаровсиз қолган ёки зўравонликка учраган болалар учун "Қўллаб-қувватлаш марказлари" ташкил этилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" ҳам эълон қилинди. Ободонлаштириш ишларини мувофиқлаштириш учун бош вазир бошчилигида республика штаби тузилади.
Йил якунида қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:
"Энг ораста хонадон";
"Энг файзли ҳовли";
"Энг обод кўча";
"Энг намунали маҳалла".
Ғолиб хонадонларга мол-мулк ёки ер солиғидан имтиёз берилади.
Тошкент — Хива темир йўли бўйидаги 285 та маҳалла ва 45 та туманда ободонлаштириш ишлари бошланган. Қолган ҳудудларга ҳам магистраль ва темир йўллар атрофини хатловдан ўтказиб, уларни намунали қиёфага келтириш дастурини тайёрлаш топширилди.
Маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича тизим ҳам самара бермоқда. Сўнгги уч йилда криминоген вазияти оғир бўлган 1 162 та маҳалланинг 571 тасида жорий йилда жиноят қайд этилмади.
Наманганда профилактика инспекторларига ёнкамера ва планшетлар берилгани натижасида шахсни аниқлаш, баённома расмийлаштириш ва материалларни судга юбориш автоматлаштирилди. Айрим маҳаллаларда жиноятлар сони 10 тадан 5 тага камайди.
Ушбу тажрибани йил якунигача Наманган вилоятида тўлиқ, бошқа ҳудудларда эса криминоген вазияти оғир 448 та маҳаллада жорий этиш топширилди.
Шунингдек, "қизил" ва "сариқ" тоифадаги маҳаллалар профилактика инспекторлари махсус методика асосида ўқитилади.
Нашивка Министерство внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Аҳолининг ярмидан кўпи ишончсизлик билдирса, профилактика инспектори аттестацияга қўйилади
Янгиликлар лентаси
0