ИИВ ярим йиллик натижаларни эълон қилди — асосий рақамлар

© Пресс-служба МВДПресс-конференция МВД о деятельности органов внутренних дел за первое полугодие 2026 г.
Пресс-конференция МВД о деятельности органов внутренних дел за первое полугодие 2026 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Матбуот анжуманида жиноятчилик ҳолати, аҳоли мурожаатлари, гиёҳвандликка қарши кураш ва соҳадаги ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Олти ойда Ўзбекистондаги 5 778 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Бу жами маҳаллаларнинг 64 фоизини ташкил этади.
Бу ҳақда ИИВда 2026 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ва асосий натижаларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида айтилишича, жиноят қайд этилган маҳаллаларнинг 2 738 таси ёки 30,4 фоизи "сариқ", 476 таси ёки 5,3 фоизи "қизил" тоифага киритилган.
Ҳисобот даврида ички ишлар органларига 200 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 87 фоизи қаноатлантирилган.
Шунингдек, 2 633 нафар бедарак йўқолган шахс топилиб, оиласига қайтарилган. Тергов ва суд органларидан яширинган 5 010 нафар шахс қўлга олинган.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 8 653 та жиноят иши қўзғатилган. Жиноий гуруҳ ва шахслардан 2 тонна 733 килограмм гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 52 килограммдан ортиқ синтетик модда ҳамда 2 миллион 651 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси олинган.
Матбуот анжуманида жорий йилда 18 нафар ички ишлар ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этгани, 78 нафар ходим эса хавфли вазиятларни бартараф этиш жараёнида жароҳатлангани ҳам маълум қилинди.
ИИВ тизимида ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг 75 фоизи Комплаенс хизмати томонидан аниқланган. Тергов жараёнларини камера орқали қайд этиш қамрови эса 100 фоизга етказилган.
Жазони ижро этиш муассасаларига 9 мингдан ортиқ видеокузатув камераси ўрнатилган. Ҳозирда Жазони ижро этиш департаменти тизимини тўлиқ рақамлаштириш ишларига асосий эътибор қаратилмоқда.
ИИВ вакилларининг билдиришича, автомобиль ойналарини қорайтириш учун тўлов миқдори 2019 йилдан буён 11 баравар камайтирилган, ён ва орқа ойналарни қорайтиришга эса бепул рухсат берилган.
Қайд этилишича, Жазони ижро этиш департаментининг “E-mahkum” ҳамда Адлия вазирлигининг “E-advokat” ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилиниб, синов тариқасида тест режимида ишламоқда.
Оперативно-стратегические командно-штабные учения спецслужб стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2026
Гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, фоҳишахоналар — ИИВ тезкор тадбирлар натижаларини очиқлади
Янгиликлар лентаси
0