https://sputniknews.uz/20260201/iiv--tadbirlar-natijalar-55414536.html
Гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, фоҳишахоналар — ИИВ тезкор тадбирлар натижаларини очиқлади
Гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, фоҳишахоналар — ИИВ тезкор тадбирлар натижаларини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 18 та уюшган гуруҳ фош этилди, юзлаб жиноятлар аниқланди, қурол ва гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.
2026-02-01T14:57+0500
2026-02-01T14:57+0500
2026-02-01T15:13+0500
ўзбекистон
жамият
жиноятчилик
иив
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/49/13/491338_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_acf1ac9722d60916384590b910ecd91b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 20 январь кунидан бошлаб ИИВ ҳамда ДХХ ҳамкорлигида махсус тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, крименоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйиш мақсадида 2600 дан ортиқ махсус тезкор тадбирлар амалга оширилган. Тадбирлар доирасида 18 та уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти бартараф этилган, шунингдек, 51 та гуруҳ таркибида содир этилган жиноятлар ҳам фош этилган.Қайд этилишича, айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳларга қўшилиб қолган.Уюшган гуруҳлар томонидан:45 та товламачилик;8 та талончилик ва босқинчилик;42 та қиморхона ташкил этиш;одам савдоси ва фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 386 та жиноят содир этилгани аниқланган.Тезкор тадбирлар давомида 108 та ҳолатда ўқ-отар қуролларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари фош этилган. Жами 104 дона турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ва 1,5 кг портловчи моддалар муомаладан олинган.Шунингдек, гиёҳвандлик, психотроп воситалар ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 951 та ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 527 та жиноят иши қўзғатилган, 30 та ҳолатда маъмурий иш юритилган. Тадбирлар давомида 123 кг гиёҳвандлик воситалари ҳамда 57 013 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дорилар муомаладан олинган.
https://sputniknews.uz/20260127/jinoyatchilik-kurash-yangi-tizim-55309047.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/49/13/491338_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_5c239dc3cf6b03d8cb00a321f66518e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иив, дхх, уюшган жиноятчилик, тезкор тадбир, товламачилик, қиморхона, одам савдоси, гиёҳвандлик, психотроп дорилар, қурол мусодараси
иив, дхх, уюшган жиноятчилик, тезкор тадбир, товламачилик, қиморхона, одам савдоси, гиёҳвандлик, психотроп дорилар, қурол мусодараси
Гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, фоҳишахоналар — ИИВ тезкор тадбирлар натижаларини очиқлади
14:57 01.02.2026 (янгиланди: 15:13 01.02.2026) Тезкор тадбирлар давомида жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйилиб, қурол-яроғ ва гиёҳванд воситалар ноқонуний муомаладан олинди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 20 январь кунидан бошлаб ИИВ ҳамда ДХХ ҳамкорлигида махсус тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, крименоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйиш мақсадида 2600 дан ортиқ махсус тезкор тадбирлар амалга оширилган. Тадбирлар доирасида 18 та уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти бартараф этилган, шунингдек, 51 та гуруҳ таркибида содир этилган жиноятлар ҳам фош этилган.
Қайд этилишича, айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳларга қўшилиб қолган.
Уюшган гуруҳлар томонидан:
45 та товламачилик;
8 та талончилик ва босқинчилик;
42 та қиморхона ташкил этиш;
одам савдоси ва фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 386 та жиноят содир этилгани аниқланган.
Улар ўз мақсадлари йўлида қарийб 1000 дона бейсбол биталари, кастет, ўткир тиғли жисмлар ва бошқа турдаги совуқ қуроллардан фойдаланишга уринган.
Тезкор тадбирлар давомида 108 та ҳолатда ўқ-отар қуролларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари фош этилган. Жами 104 дона турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ва 1,5 кг портловчи моддалар муомаладан олинган.
Шунингдек, гиёҳвандлик, психотроп воситалар ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 951 та ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 527 та жиноят иши қўзғатилган, 30 та ҳолатда маъмурий иш юритилган. Тадбирлар давомида 123 кг гиёҳвандлик воситалари ҳамда 57 013 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дорилар муомаладан олинган.