https://sputniknews.uz/20260712/elektr-taminot-kuchaytirilish-58988706.html
Иссиқ кунлар олдидан электр таъминоти кучайтирилди — айрим раҳбарлар лавозимидан кетди
Иссиқ кунлар олдидан электр таъминоти кучайтирилди — айрим раҳбарлар лавозимидан кетди
Sputnik Ўзбекистон
Иссиқ кунларда электр истеъмоли 280 млн кВт·соатга етиши кутилмоқда. Энергетика объектлари 24 соатлик режимга ўтказилади, Тошкентдаги авариялар учун айрим раҳбарлар лавозимидан озод этилди. Назорат ҳам кучайтирилади.
2026-07-12T09:14+0500
2026-07-12T09:14+0500
2026-07-12T09:14+0500
энергетика
электр энергияси
жамият
ишдан кетди
об-ҳаво
иссиқ
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0c/58988536_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_041d9cbfbaec36e0a52ef46353a6fcf3.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кутилаётган иссиқ кунларда истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича энергетика объектлари 24 соатлик кучайтирилган иш режимига ўтказилади.Бу ҳақда Энергетика вазирлигида ўтказилган Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби йиғилишида маълум қилинди.Прогнозларга кўра, иссиқ кунларда республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 280 млн кВт·соатга, максимал юклама эса 13–13,3 ГВтгача етиши мумкин.Тошкент шаҳридаги айрим подстанцияларда юз берган носозликлар ва электр узилишлари танқидий муҳокама қилинди. Камчиликларга йўл қўйган айрим раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.Шунингдек, юқори ҳарорат вақтида суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини вақтинча тўхтатиш, энергетика ва ёқилғи объектларида ёнғин ҳамда саноат хавфсизлиги бўйича назорат рейдларини кучайтириш белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260430/elektr-gaz-ochirish-taqiq-57237703.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0c/58988536_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6b455181b8110acf6b2ab5a50f91bf59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, электр энергияси, жамият, ишдан кетди, об-ҳаво, иссиқ, ўзбекистон
энергетика, электр энергияси, жамият, ишдан кетди, об-ҳаво, иссиқ, ўзбекистон
Иссиқ кунлар олдидан электр таъминоти кучайтирилди — айрим раҳбарлар лавозимидан кетди
Кутилаётган иссиқ кунларда электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш учун энергетика объектлари кучайтирилган иш режимига ўтказилади, айрим раҳбарлар эса ишдан олинди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кутилаётган иссиқ кунларда истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича энергетика объектлари 24 соатлик кучайтирилган иш режимига ўтказилади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлигида ўтказилган Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби йиғилишида
маълум қилинди.
Прогнозларга кўра, иссиқ кунларда республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 280 млн кВт·соатга, максимал юклама эса 13–13,3 ГВтгача етиши мумкин.
Шу муносабат билан электр тармоқлари ва подстанцияларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, авария бригадалари шайлигини ошириш, режали таъмирлаш ишларини тезлаштириш ва профилактик назоратни кучайтириш топширилди.
Тошкент шаҳридаги айрим подстанцияларда юз берган носозликлар ва электр узилишлари танқидий муҳокама қилинди. Камчиликларга йўл қўйган айрим раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, юқори ҳарорат вақтида суюлтирилган газни ортиш-тушириш ишларини вақтинча тўхтатиш, энергетика ва ёқилғи объектларида ёнғин ҳамда саноат хавфсизлиги бўйича назорат рейдларини кучайтириш белгиланди.