https://sputniknews.uz/20260430/elektr-gaz-ochirish-taqiq-57237703.html
Энергия тежаш мақсадида истеъмолчиларнинг электр ва газини ўчириш тақиқланади
Энергия тежаш мақсадида истеъмолчиларнинг электр ва газини ўчириш тақиқланади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 1 июлдан давлат объектларида энергия самарадорлиги бўйича янги талаблар жорий этилади. Шу билан бирга, электр ва газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш орқали тежаш тақиқланади.
2026-04-30T10:19+0500
2026-04-30T10:19+0500
2026-04-30T10:19+0500
электр энергияси
газ
ўзбекистон
жамият
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45572150_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_4b4914844f88b6497d21e0027e6215e5.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ёки чеклов киритиш ҳисобидан тежашга йўл қўйилмайди.Бу “2026 йилда энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.Шунингдек, 2026 йилдан ҳар йили энергия сарфи белгиланган нормативлардан кескин ошиб кетган давлат объектларида энергия самарадорлигини яхшилаш дастурлари амалга оширилади. Энергия самарадорлиги миллий агентлигига махсус жамғарма орқали энергия сервис компаниялари томонидан давлат буюртмалари асосида кўрсатиладиган хизматлар учун кафолатланган тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.2026 йил 1 октябрга қадар объектлар кесимида "Big Data", "Business Intelligence" ва сунъий интеллект технологиялари асосида энергия истеъмоли ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
https://sputniknews.uz/20251010/namuna-tuman-investitsiya-imkoniyat-52594676.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45572150_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_f8806480a11ea40a360525a8ddb7f7b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электр энергияси, газ, ўзбекистон, жамият, янги қонун
электр энергияси, газ, ўзбекистон, жамият, янги қонун
Энергия тежаш мақсадида истеъмолчиларнинг электр ва газини ўчириш тақиқланади
2026 йилдан энергия самарадорлигини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш ёки чеклов киритиш ҳисобидан тежашга йўл қўйилмайди.
Бу “2026 йилда энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида
белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 1 июлдан вазирлик ва идоралар, ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг янги қуриладиган ва мукаммал таъмирланадиган биноларида энергия самарадорлигининг “С” ва ундан юқори тоифасига эга бўлиш талаби киритилади.
Шунингдек, 2026 йилдан ҳар йили энергия сарфи белгиланган нормативлардан кескин ошиб кетган давлат объектларида энергия самарадорлигини яхшилаш дастурлари амалга оширилади.
Энергия самарадорлиги миллий агентлигига махсус жамғарма орқали энергия сервис компаниялари томонидан давлат буюртмалари асосида кўрсатиладиган хизматлар учун кафолатланган тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
2026 йил 1 октябрга қадар объектлар кесимида "Big Data", "Business Intelligence" ва сунъий интеллект технологиялари асосида энергия истеъмоли ҳамда самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалиёти йўлга қўйилади.