https://sputniknews.uz/20251010/namuna-tuman-investitsiya-imkoniyat-52594676.html
Намунали туманларга инвестициялар, “яшил” бинолар ва янги имкониятлар яратилади
Намунали туманларга инвестициялар, “яшил” бинолар ва янги имкониятлар яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарорига кўра, туман ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади. Лойиҳа доирасида инвестициялар, экспорт, “яшил” бинолар ва энергия тежамкор инфратузилмалар ривожлантирилади.
2025-10-10T11:14+0500
2025-10-10T11:14+0500
2025-10-10T11:14+0500
ўзбекистон
жамият
иқтисод
янги қонун
шаҳар
лойиҳа
яшил энергия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/825/85/8258546_0:0:1403:790_1920x0_80_0_0_c00fc879e3c00df8dd36ee8b47dfcbab.jpg
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–298-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади. “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан: “Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:
https://sputniknews.uz/20250711/mirziyoev-yangi-kamolon-mahallasi-50455403.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/825/85/8258546_91:0:1055:723_1920x0_80_0_0_84b435d6f6d6d122877d1d9fa5454bba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент қарори, пқ–298, янги ўзбекистон, намунали ҳудуд, туман, шаҳар, маҳалла, инвестиция, энергия самарадорлик, яшил бинолар, миллий бренд, экспорт, инновация, қурилиш, тадбиркорлик, янги узбекистон
президент қарори, пқ–298, янги ўзбекистон, намунали ҳудуд, туман, шаҳар, маҳалла, инвестиция, энергия самарадорлик, яшил бинолар, миллий бренд, экспорт, инновация, қурилиш, тадбиркорлик, янги узбекистон
Намунали туманларга инвестициялар, “яшил” бинолар ва янги имкониятлар яратилади
Туман ва маҳаллаларни намунали ҳудудга айлантириш ҳақидаги қарор имзоланди. Ҳужжат доирасида ҳар йили инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, энергия самарадор бинолар қурилиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–298-сон, 08.10.2025 й.)
қабул қилинди.
Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади.
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:
Камида 50 миллион доллар эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.
“Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:
2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;
2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.