Сардор Умурзаков Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаЗаместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии
Заместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
Шу муносабат билан у президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Сардор Умурзаков Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонни имзолади.
Шу муносабат билан президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Бу лавозим ҳам тугатилди.
Абдулла Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди. Бу лавозимда 2025 йил май ойидан буён фаолият юритиб келаётганди.
Умрзаков президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимида 2025 йил июлидан буён ишлаб келаётганди. Ундан аввал президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси эди.
Умурзаков 1977 йил 23 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида (аввалига бош офисда, сўнг Самарқанддаги бўлинмада) ишлаган. 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) фаолият бошлаган.
2007 йилда Умурзаков Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари, биринчи ўринбосари, Тошкент шаҳар Ғазначилиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2014-2017 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда раис ўринбосари бўлган. Уюшма қайта ташкил этилиб, “Ўзчармсаноат”га айлантирилгач, 2018-2019 йилларда унга раислик қилган.
2019 йил 28 январда инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланган, 2020 йил 10 мартда эса бош вазир ўринбосари даражасига кўтарилган.
Умурзаков 2022 йилдан 2023 йилгача президент администрациясини бошқарган.
В Министерстве энергетики назначены два руководителя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Янгиликлар лентаси
0