https://sputniknews.uz/20260704/eron-ogir-sinovni-sharaf-bilan-engib-otdi-medvedev-58824623.html
Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди - Дмитрий Медведев
Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди - Дмитрий Медведев
Sputnik Ўзбекистон
Эрон можарода ўзининг "ядровий қуроли" — Хўрмуз бўғозининг кучини кўрсатди. Аммо заҳирада унда "термо ядровий" қурол ҳам бор. 04.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-04T14:44+0500
2026-07-04T14:44+0500
2026-07-04T17:02+0500
россия
эрон
дмитрий медведев
санкция
ядровий дастур
масъуд пезешкиён
оятуллоҳ али ҳоманаий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40625815_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_17f31621230a4e6775dc997234ca65da.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди, деди Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Эронга сафар якунлари бўйича журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда. Медведев жума куни собиқ Олий Раҳбар Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Эронга ташриф буюрган эди.Унинг таъкидлашича, бўғоз орқали транспорт ҳаракатини тўсиб қўйиш орқали Эрон ўз кучини намойиш этди - ҳозирда бу масала бўйича музокаралар олиб борилмоқда ва бўғоз қандай ишлаши бўйича келишувларга эришилмоқда."Умуман олганда, Теҳрондаги умумий вазият менда бутунлай ижобий таассурот қолдирди. Пойтахт яхши ривожлнмоқда, гарчи Теҳрондаги айрим маҳаллалар Қўшма Штатлар томонидан ҳужуми оқибатида бутунлай вайрон қилинган бўлса ҳам", деди Медведев.Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, шунингдек, Эронга ҳужумни режалаштирган кишилар ўзини обрўсизлантирганини таъкидлади. Шунингдек у ушбу вазият халқаро ҳуқуқ тизими емирланганидан дарак беришини ҳам айтиб ўтди."Эрон Қўшма Штатларга ҳеч қандай таҳдид солмаган эди. Бундан ташқари, у Америка билан музокаралар олиб бориб, қандайдир келишувга эришишга ҳаракат қилди. Кейин эса Эронга зарба бериш буйруғи берилди. Бу халқаро ҳуқуқ тизимининг йўқ қилинишидан далолат берувчи афсусланарли факт", - деб таъкидлади Медведев.Медведев 18 июнда Эрон ва Қўшма Штатлар орасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми кейинги музокаралар учун замин яратаётганини таъкидлади.Медведев Россия делегациясининг Эронга ташрифи Путиннинг бевосита буйруғи билан бўлиб ўтганини ва Али Хоменеининг хайрлашувига бағишланганини айтди."Биз чуқур ҳамдардлигимизни билдирдик. Мен президент Пезешкиён билан суҳбатлашдим ва унга Россия президентининг ҳамдардлигини ҳам етказдим", деди Медведев журналистларга.Шунингдек, Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари санкциялар киритилган давлатлар томонидан уларга қарши туриш учун платформа яратиш ғояси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Россия эрон Эроннинг ядровий материалларини бошқариш бўйича ўз таклифларини киритганини ва бу муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.
https://sputniknews.uz/20260704/buyuk-vidolashuv-eron-xalqi-oz-etakchisini-yoqotdi-lekin-ulkan-tayanch-va-himoyaga-ega-boldi-58817139.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/02/40625815_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_9aaf6fdfe564d62dd4616b2ea497c874.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, эрон, дмитрий медведев, санкция, ядровий дастур, масъуд пезешкиён, оятуллоҳ али ҳоманаий
россия, эрон, дмитрий медведев, санкция, ядровий дастур, масъуд пезешкиён, оятуллоҳ али ҳоманаий
Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди - Дмитрий Медведев
14:44 04.07.2026 (янгиланди: 17:02 04.07.2026) Эрон можарода ўзининг "ядровий қуроли" — Хўрмуз бўғозининг кучини кўрсатди. Аммо заҳирада унда "термо ядровий" қурол ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди, деди Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Эронга сафар якунлари бўйича журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда.
Медведев жума куни собиқ Олий Раҳбар Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Эронга ташриф буюрган эди.
"Умуман олганда, Эрон бу оғир синовни шараф билан енгиб ўтди деб ўйлайман. Яқинда мен можаро туфайли Эрон ядровий қурол ўрнига ундан кучсизроқ бўлмаган яна бир қуролни — Ҳўрмуз бўғозини кашф этганини айтган эдим. Аммо захирада унда "термоядровий қурол" ҳам бор. Бу — Боб ал-Мандеб бўғози. Ҳарбий можаро юзага келган тақдирда уни ишлатиш мумкин. Бу барча нефть ва бошқа юк ташишларни тўсиб қўяди. Умид қиламанки, ҳолат бу даражага етмайди, лекин минтақада можаро излаётган давлатлар буни ёдда тутиши керак", — деди Медведев журналистларга.
Унинг таъкидлашича, бўғоз орқали транспорт ҳаракатини тўсиб қўйиш орқали Эрон ўз кучини намойиш этди - ҳозирда бу масала бўйича музокаралар олиб борилмоқда ва бўғоз қандай ишлаши бўйича келишувларга эришилмоқда.
"Умуман олганда, Теҳрондаги умумий вазият менда бутунлай ижобий таассурот қолдирди. Пойтахт яхши ривожлнмоқда, гарчи Теҳрондаги айрим маҳаллалар Қўшма Штатлар томонидан ҳужуми оқибатида бутунлай вайрон қилинган бўлса ҳам", деди Медведев.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, шунингдек, Эронга ҳужумни режалаштирган кишилар ўзини обрўсизлантирганини таъкидлади.
"Аслида Америка Қўшма Штатларининг бундай тажовузкор ҳаракати мутлақо асоссиз эди... Олий раҳбар ва бутун Эрон раҳбарияти ҳалок бўлди. Кўп сонли тинч аҳоли ва мактаб ўқувчилари ҳалок бўлди. Бу, албатта, бундай қарорларни қабул қилган кишиларнинг обрўйини оширмайди," - деди Медведев.
Шунингдек у ушбу вазият халқаро ҳуқуқ тизими емирланганидан дарак беришини ҳам айтиб ўтди.
"Эрон Қўшма Штатларга ҳеч қандай таҳдид солмаган эди. Бундан ташқари, у Америка билан музокаралар олиб бориб, қандайдир келишувга эришишга ҳаракат қилди. Кейин эса Эронга зарба бериш буйруғи берилди. Бу халқаро ҳуқуқ тизимининг йўқ қилинишидан далолат берувчи афсусланарли факт", - деб таъкидлади Медведев.
Медведев 18 июнда Эрон ва Қўшма Штатлар орасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми кейинги музокаралар учун замин яратаётганини таъкидлади.
"Энди бизда ҳужжатлар бор ва якуний келишувларга эришиш учун белгиланган муддат бошланди. Очиғи, менимча, бу жараён жуда қийин бўлади. Масалан, Эронни қайта тиклаш учун маблағ ажратиш каби бир қатор масалалар бўйича келишувга эришиш жуда қийин бўлади", деди Медведев.
Медведев Россия делегациясининг Эронга ташрифи Путиннинг бевосита буйруғи билан бўлиб ўтганини ва Али Хоменеининг хайрлашувига бағишланганини айтди.
"Биз чуқур ҳамдардлигимизни билдирдик. Мен президент Пезешкиён билан суҳбатлашдим ва унга Россия президентининг ҳамдардлигини ҳам етказдим", деди Медведев журналистларга.
Шунингдек, Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари санкциялар киритилган давлатлар томонидан уларга қарши туриш учун платформа яратиш ғояси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Биз Эрон, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар билан биргаликда ноқонуний санкцияларга дуч келган давлатлар шартномаси ёки бирор шундай платформа яратишимиз мумкин. Ва ҳатто ўзимиз ҳам санкциялар қўллашимиз мумкин. Дарвоқе, Эрон президенти Пезешкиён билан учрашувда ушбу мавзу ҳам муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди", - деди Медведев.
Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Россия эрон Эроннинг ядровий материалларини бошқариш бўйича ўз таклифларини киритганини ва бу муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.