https://sputniknews.uz/20260704/buyuk-vidolashuv-eron-xalqi-oz-etakchisini-yoqotdi-lekin-ulkan-tayanch-va-himoyaga-ega-boldi-58817139.html
Буюк видолашув: Эрон халқи ўз етакчисини йўқотди, лекин улкан руҳий таянчга эга бўлди
Буюк видолашув: Эрон халқи ўз етакчисини йўқотди, лекин улкан руҳий таянчга эга бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олятуллоҳ Сайид Али Хоманаий — ўлимга тик боқиб ўз танлаган йўлига умрининг охиригача содиқ қолди. Эрон халқи — буюк шаҳид, ватанпарвар ва иймон ҳимоячисининг... 04.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-04T11:36+0500
2026-07-04T11:36+0500
2026-07-04T17:07+0500
эрон
оятуллоҳ али ҳоманаий
мужтаба ҳоманаий
раҳбар
ақш
мусулмонлар
дафн маросими
теҳрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58818423_0:0:1181:665_1920x0_80_0_0_e131522b8318b1010fafd64e00590f71.jpg
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни, АҚШ-Исроил тажовузининг биринчи кунида қурбон бўлган эди. Кеча Эронда буюк етакчи билан видолашув маросими бошланди. Теҳрон бу тадбирни "асрнинг энг муҳим воқеаси" деб атаган. Дарҳақиқат, 86 ёшли етакчи билан видолашув нафақат инсоният тарихидаги энг катта дафн маросими, балки қадимги халқнинг эътиқоди ва иродасининг намойиши ҳам бўлади.Маросимнинг ўзи мисли кўрилмаган даражада улкан: раҳбар Хоманаий билан видолашув олти кун давом этади ва у келаси пайшанба куни ўз туғилган шаҳри (ва эронликлар учун муқаддас шаҳар) Машҳадда дафн этилади. Теҳронда расмий видолашув маросими кеча бошланди. Маросим пойтахтда душанба кунигача давом этади, шундан сўнг тобут муқаддас Қум шаҳрига кўчирилади. Ундан кейин тобут шия мусулмонлар учун энг муҳим шаҳарлар — Ироқдаги Карбала ва Нажафда давом этади. Шундан кейингина оятуллоҳ Машҳадда дафн этилади.Дафн маросимига 100га яқин давлат вакиллари ташриф буюрган, жами 20 миллиондан ортиқ одам иштирок этиши кутилмоқда, бу Эрон Ислом Республикаси асосчиси бўлган 1989 йилда вафот этган Имом Хоманаийнинг дафн маросимига келганлар сонидан икки баравар кўп. Тўғри, Имомнинг дафн маросими атиги икки кун давом этди, аммо унинг дафн маросими ҳозирги каби тўрт ойга кечиктирилмади. Эронликлар уруш ва маросим пайтида янги раҳбарга суиқасд таҳдиди жуда хавфи жуда юқори бўлгани учун дафн маросимини кечиктиришди. Исроил амалда Можтаба Хоменейини ўлдириш ниятини ҳам яширмади. Оятуллоҳнинг уйига қилинган ҳужум оқибатида нафақат унинг ўзи, балки унинг оила аъзоларини, жумладан, 14 ойлик набираси ҳам қурбон бўлди.Шунинг учун бугун эронликлар Хоманаий оиласининг беш нафар вакиллари билан хайрлашмоқда. Гарчи тажовузкорлар, раҳбарнинг бутун оиласини ўлдиришга умид қилган бўлса-да, унинг рафиқаси ва ўғли тирик қолишди, ярадор Можтаба эса отасининг ўрнини эгаллади. Унинг оммавий маросимларда қатнашиши ёки қатнашмаслиги ҳали ҳам номаълум: Исроил ҳужумидан қўрқиб эмас, балки соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли. Унинг нақадар соғайгани ҳозирча номаълум. Агар янги олий раҳбар халқ ва дунё олдида пайдо бўлса, бу ўз-ўзидан нафақат ҳаётнинг ўлим устидан ғалаба қозонганининг, балки Эроннинг дунёнинг энг қудратли давлатининг ҳужумларига бардош берганининг яна бир тасдиғи бўлади.Мамлакатни 37 йил бошқарган оятуллоҳ барибир Эрон тарихида буюк шахс бўлиб қолар эди, аммо унинг душман қўлидан шаҳид бўлиши — Хоманаийга бўлган ҳурматни тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага кўтарди. Раҳбар Хоманаий тарихга кирди. У нафақат Эрон тарихига, балки бугун жаҳон тарихига — чинакам қўрқмас қаҳрамон сифатида кирди. У динлар, маданиятлар, цивилизациялар орасидаги муносабатларда мавжуд ёвузликка қарши кураш тимсоли сифатида қолади. У ўзини "танланган миллат" деб ҳисоблаб бошқаларни назорат қилиш жазолаш ҳуқуқини ўзлаштириб олган шайтоний ишончга қарши кураш рамзи сифатида қолади. Ваниҳоят, у — инсонни мангу барҳаёт қилувчи руҳнинг тана устидан ғалабаси рамзи сифатида қолади.
https://sputniknews.uz/20260704/eron-va-ozbekiston-iqtisodiy-va-tranzit-hamkorligini-rivojlantirish-kerak-58821842.html
эрон
теҳрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/04/58818423_0:0:1181:887_1920x0_80_0_0_8aa109acc984a09c5cef020a90f3f11c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
эрон, оятуллоҳ али ҳоманаий, мужтаба ҳоманаий, раҳбар, ақш, мусулмонлар, дафн маросими, теҳрон
эрон, оятуллоҳ али ҳоманаий, мужтаба ҳоманаий, раҳбар, ақш, мусулмонлар, дафн маросими, теҳрон
Буюк видолашув: Эрон халқи ўз етакчисини йўқотди, лекин улкан руҳий таянчга эга бўлди
11:36 04.07.2026 (янгиланди: 17:07 04.07.2026) Олятуллоҳ Сайид Али Хоманаий — ўлимга тик боқиб ўз танлаган йўлига умрининг охиригача содиқ қолди. Эрон халқи — буюк шаҳид, ватанпарвар ва иймон ҳимоячисининг янги тимсолига эга бўлди.
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни, АҚШ-Исроил тажовузининг биринчи кунида қурбон бўлган эди. Кеча Эронда буюк етакчи билан видолашув маросими бошланди. Теҳрон бу тадбирни "асрнинг энг муҳим воқеаси" деб атаган. Дарҳақиқат, 86 ёшли етакчи билан видолашув нафақат инсоният тарихидаги энг катта дафн маросими, балки қадимги халқнинг эътиқоди ва иродасининг намойиши ҳам бўлади.
Маросимнинг ўзи мисли кўрилмаган даражада улкан: раҳбар Хоманаий билан видолашув олти кун давом этади ва у келаси пайшанба куни ўз туғилган шаҳри (ва эронликлар учун муқаддас шаҳар) Машҳадда дафн этилади. Теҳронда расмий видолашув маросими кеча бошланди. Маросим пойтахтда душанба кунигача давом этади, шундан сўнг тобут муқаддас Қум шаҳрига кўчирилади. Ундан кейин тобут шия мусулмонлар учун энг муҳим шаҳарлар — Ироқдаги Карбала ва Нажафда давом этади. Шундан кейингина оятуллоҳ Машҳадда дафн этилади.
Дафн маросимига 100га яқин давлат вакиллари ташриф буюрган, жами 20 миллиондан ортиқ одам иштирок этиши кутилмоқда, бу Эрон Ислом Республикаси асосчиси бўлган 1989 йилда вафот этган Имом Хоманаийнинг дафн маросимига келганлар сонидан икки баравар кўп. Тўғри, Имомнинг дафн маросими атиги икки кун давом этди, аммо унинг дафн маросими ҳозирги каби тўрт ойга кечиктирилмади.
Эронликлар уруш ва маросим пайтида янги раҳбарга суиқасд таҳдиди жуда хавфи жуда юқори бўлгани учун дафн маросимини кечиктиришди. Исроил амалда Можтаба Хоменейини ўлдириш ниятини ҳам яширмади. Оятуллоҳнинг уйига қилинган ҳужум оқибатида нафақат унинг ўзи, балки унинг оила аъзоларини, жумладан, 14 ойлик набираси ҳам қурбон бўлди.
Шунинг учун бугун эронликлар Хоманаий оиласининг беш нафар вакиллари билан хайрлашмоқда. Гарчи тажовузкорлар, раҳбарнинг бутун оиласини ўлдиришга умид қилган бўлса-да, унинг рафиқаси ва ўғли тирик қолишди, ярадор Можтаба эса отасининг ўрнини эгаллади. Унинг оммавий маросимларда қатнашиши ёки қатнашмаслиги ҳали ҳам номаълум: Исроил ҳужумидан қўрқиб эмас, балки соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли. Унинг нақадар соғайгани ҳозирча номаълум. Агар янги олий раҳбар халқ ва дунё олдида пайдо бўлса, бу ўз-ўзидан нафақат ҳаётнинг ўлим устидан ғалаба қозонганининг, балки Эроннинг дунёнинг энг қудратли давлатининг ҳужумларига бардош берганининг яна бир тасдиғи бўлади.
Эрон — ғалаба қозонди. Али Хоманаий шаҳид бўлди ва Эрон бардоши ва иймонининг рамзига айланди. Шаҳидлик — шиа мусулмончилигида жуда муҳим ўрин тутади ва энди эронликлар чинакам буюк шаҳид ва ватанпарвар, ватан ва иймон ҳимоячисининг янги рамзига эга бўлишди.
Мамлакатни 37 йил бошқарган оятуллоҳ барибир Эрон тарихида буюк шахс бўлиб қолар эди, аммо унинг душман қўлидан шаҳид бўлиши — Хоманаийга бўлган ҳурматни тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага кўтарди.
Бошқача қилиб айтганда, АҚШ ва Исроил асосий ўзларининг асосий мақсади бўлган — Ислом Республикасини йўқ қилиш ўрнига, унинг пойдеворини мустаҳкамладилар. Чунки инсон руҳиятига қарши қўпол куч ишлатилганда — ҳақиқий иймон ҳар доим ғалаба қозонади.
Раҳбар Хоманаий тарихга кирди. У нафақат Эрон тарихига, балки бугун жаҳон тарихига — чинакам қўрқмас қаҳрамон сифатида кирди. У динлар, маданиятлар, цивилизациялар орасидаги муносабатларда мавжуд ёвузликка қарши кураш тимсоли сифатида қолади. У ўзини "танланган миллат" деб ҳисоблаб бошқаларни назорат қилиш жазолаш ҳуқуқини ўзлаштириб олган шайтоний ишончга қарши кураш рамзи сифатида қолади. Ваниҳоят, у — инсонни мангу барҳаёт қилувчи руҳнинг тана устидан ғалабаси рамзи сифатида қолади.