Маҳкум ва судланувчига ёрдам беришни ваъда қилган адвокатлар 17 минг доллар билан ушланди

© Пресс-служба СГБВ Джизаке и Самарканде возбуждено уголовное дело в отношении двух адвокатов
В Джизаке и Самарканде возбуждено уголовное дело в отношении двух адвокатов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида икки адвокат пул олган вақтида ушланди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритувчи адвокатнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, адвокат мансабдор танишлари орқали Жиззах вилоятидаги манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг жазосини қисқартириб беришни ваъда қилган. У маҳкумнинг танишидан 15 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат Самарқанд вилояти Қўшработ туманида аниқланди. У ерда фаолият юритувчи адвокат жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилаётган ишда ҳимоячи сифатида қатнашган.
У мансабдор танишлари орқали судланувчига енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, унинг ўғлидан 2 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир давомида адвокат сўралган пулни олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора ишида ушланди
Янгиликлар лентаси
0