Наманганда терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора ишида ушланди

© Sputnik / Табылды КадырбековВ наручниках
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
Чуст туманида терговчи жиноят ишини тугатиб бериш эвазига гумонланувчининг отасидан адвокат орқали 40 минг доллар талаб қилган.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Наманган вилоятида терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан боғлиқ ишда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўз иш юритувида бўлган жиноят ишини гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб, тугатиб юбориш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг доллар талаб қилган.
Жиноят иши Чуст туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқарога нисбатан қўзғатилган бўлган.
ДХХ ходимлари томонидан Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлар ҳайъати адвокати гумонланувчининг отасидан 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилган. Терговчи адвокатдан 30 минг доллар олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш, адвокатга нисбатан эса 212-моддаси — пора олиш-беришда воситачилик қилиш билан жиноят иши қўзғатилди.
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди
Янгиликлар лентаси
0