Ангренда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди

© Pexels / Kindel MediaНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Ходим 10 минг доллар эвазига у иш қўзғатмасликни ваъда қилган ва 5 минг долларни олаётганида ушланган.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ички ишлар терговчиси пора олиш пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси ўз зиммасига олган терговга қадар текширув иши доирасида фуқаро ҳақида жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 10 минг долар талаб қилган.
"Давлат хавфсизлик хизмати, бош прокуратура ҳузуридаги ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида далиллар билан ушланди", - дейилган хабарда
Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Наручники с долларом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2025
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
Янгиликлар лентаси
0