https://sputniknews.uz/20250902/namangan-hokim-pora-ushlanish-51675701.html
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Наманган ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган, маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилишади.
2025-09-02T12:41+0500
2025-09-02T12:41+0500
2025-09-02T12:41+0500
ўзбекистон
жамият
жиноят
жиноят кодекси
пора
фирибгарлик
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51675924_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_a1cedd229cb8d835259d592da1a15cb1.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари ушбу сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган – ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг долларни олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.Ҳозир ҳоким депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Унга ва девонхона мудирига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (пора олиш) билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми "а" банди (пора бериш) билан жиноий иш очилган.Шаҳар ҳокимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.Эслатиб ўтамиз, Анвар Отахўжаев 2023 йилдан буён Наманган шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Унгача, 2019–2023 йилларда Чортоқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
https://sputniknews.uz/20250822/yer-sotish-firibgar-51426601.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51675924_179:0:1139:720_1920x0_80_0_0_2dc384e00d6ff9ea326785399270ab3c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган шаҳар ҳокими пора, дхх наманган ҳокими, наманган коррупция, ҳоким пора билан қўлга олинди, 60 минг доллар пора, наманган ҳоким жиноят иши, наманган ҳоким девонхона мудири, мчж раҳбари, пора бериш, ўзбекистон коррупция хабарлари, давлат хавфсизлик хизмати коррупция
наманган шаҳар ҳокими пора, дхх наманган ҳокими, наманган коррупция, ҳоким пора билан қўлга олинди, 60 минг доллар пора, наманган ҳоким жиноят иши, наманган ҳоким девонхона мудири, мчж раҳбари, пора бериш, ўзбекистон коррупция хабарлари, давлат хавфсизлик хизмати коррупция
Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда ушланди
ДХХ ҳодимлари Наманган шаҳар ҳокимини 60 минг доллар пора олаётганда қўлга олди. Тезкор тадбир давомида унинг ишончли ходими ва маҳаллий тадбиркор ҳам ушлангани хабар қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Наманган шаҳри ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Хабарда айтилишича, Наманган ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган, маънан эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилишади.
Ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари ушбу сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган – ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг долларни олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозир ҳоким депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Унга ва девонхона мудирига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (пора олиш) билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми "а" банди (пора бериш) билан жиноий иш очилган.
Шаҳар ҳокимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Отахўжаев 2023 йилдан буён Наманган шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. Унгача, 2019–2023 йилларда Чортоқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.