Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

128 та қишлоқ озод этилди: Россия қўшинларининг ярим йиллик натижалари маълум қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка штурмовых подразделений 25-й армии группировки войск "Запад"
Боевая подготовка штурмовых подразделений 25-й армии группировки войск Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида 128 та аҳоли пункти назоратга олинди, 1 575 та омбор йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 2026 йилнинг биринчи ярмида махсус ҳарбий операция зонасида 128 та аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларини ўрганиб хабар берди.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, 1 январдан 30 июнгача Россия қўшинлари назоратига ўтган аҳоли пунктларининг энг кўпи ДХРга тўғри келади — 39 та. Шунингдек, Харьков вилоятида 32 та, Запорожье вилоятида 29 та, Суми вилоятида 20 та ва Днепропетровск вилоятида 8 та аҳоли пункти қайд этилган.
Ойлар кесимида энг юқори кўрсаткич февралда кузатилган — 24 та аҳоли пункти. Январь ва март ойларида 23 тадан, майда 21 та, июнда 20 та, апрелда эса 17 та аҳоли пункти Россия қўшинлари назоратига ўтган.
ДХР, Харьков ва Запорожье вилоятлари ҳиссасига жами 100 та аҳоли пункти ёки умумий кўрсаткичнинг 78 фоизи тўғри келди.
Шу даврда Россия Қуролли кучлари Украина армияси манфаатлари йўлида фойдаланилган объектларга юқори аниқликдаги қуроллар билан 22 та оммавий ва камида 135 та гуруҳли зарба берган. Жами зарбалар сони камида 157 тани ташкил этган.
Маълумотларга кўра, асосий нишонлар орасида Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари, энергетика, транспорт, аэродром ва порт инфратузилмаси объектлари, ўқ-дори ва ёқилғи омборлари, дронларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва учириш жойлари бўлган.
Бундан ташқари, ярим йил давомида Украина Қуролли кучларига тегишли 1 575 та омбор ва сақлаш жойи йўқ қилингани маълум қилинди. Улар орасида ўқ-дори, ёқилғи, моддий воситалар, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бутловчи қисмлар сақланадиган объектлар бор.
Президент Владимир Путин ответил на вопросы российского журналиста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин махсус операция ҳақида муҳим баёнотлар берди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0