Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари учта аҳоли пунктини эгаллади ва 25 та ёқилғи қуйиш объектини йўқ қилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПополнение одного из десантно-штурмовых полков ВДВ проводит занятия по боевому слаживанию на полигоне в ЛНР
Пополнение одного из десантно-штурмовых полков ВДВ проводит занятия по боевому слаживанию на полигоне в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, “Жануб” ва “Шарқ” қўшинлар гуруҳлари ДХР ва Запорожье вилоятидаги учта аҳоли пунктини эгаллади
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. “Жануб” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ДХРдаги Малиновка аҳоли пунктини, “Шарқ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари эса Запорожье вилоятидаги Ровное ва Лесное аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, 5-армиянинг 394-гвардия мотоўқчи полки ҳужум бўлинмалари Ровное аҳоли пунктини эгаллаб, Украина Қуролли кучларини ушбу ҳудуддан сиқиб чиқарган. Бу “Шарқ” гуруҳи бўлинмаларига Долинка ҳудудидаги мудофаа чизиғига босимни кучайтириш имконини бергани айтилмоқда.
Шунингдек, 68-армия корпусининг 39-гвардия мотоўқчи бригадаси ҳужум бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Лесное аҳоли пунктини эгаллагани маълум қилинди. Бу Даниловка ҳудудида кейинги ҳаракатлар ва Тимошовка йўналишида олдинга силжиш учун шароит яратган.
Қайд этилишича, эгалланган аҳоли пунктлари Запорожье вилоятида назорат остидаги ҳудудни кенгайтиради ва ушбу йўналишда кейинги ҳаракатлар учун имконият очади.
Жанглар давомида Украина томонининг икки взводга яқин шахсий таркиби, 12 та зирҳли машина, 18 та автомобиль техникаси, 11 та ер усти роботлаштирилган мажмуаси ва 45 та “Баба Яга” туридаги гексакоптери йўқ қилингани айтилмоқда.
Шунингдек, “Варяг” алоҳида БПЛА бригадаси Украина ҳудудидаги ёқилғи инфратузилмаси объектларига узоқ масофали зарбалар бергани маълум қилинди. Хабарда 25 та ёқилғи қуйиш шохобчаси ва бир нечта ёқилғи-мойлаш материаллари цистерналари йўқ қилинганлиги қайд этилган.
Россия томонига кўра, Украина мониторинг каналлари ҳам ёқилғи қуйиш шохобчаларига аниқ зарбалар берилганини тасдиқлаган.
Подготовка штурмовых подразделений группировки войск Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Богодаровкани назоратга олди ва Гайчурнинг ўнг қирғоғида мустаҳкамланди
Янгиликлар лентаси
0