Тошкентда “Юксак” подстанциясидаги авариядан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланди

© Министерство энергетикиПосле аварии на подстанции "Юксак" в Ташкенте электроснабжение было полностью восстановлено
После аварии на подстанции Юксак в Ташкенте электроснабжение было полностью восстановлено - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланди. Узилиш “Юксак” подстанциясидаги носозлик сабаб юзага келган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланди. Узилиш 28 июнь куни соат 20:45 да пойтахтдаги “Юксак” подстанциясида юзага келган авариявий ҳолат оқибатида содир бўлган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, подстанциядаги 110 кВ тармоқда техник носозлик юзага келган. Бунинг натижасида “Тошкент ИЭМ”даги 2 та газ турбина қурилмаси жами 60 МВт қувват билан ўчган.
Авария оқибатида Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 мингта истеъмолчи, шунингдек, айрим кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотисиз қолган.
Энергетиклар томонидан олиб борилган тезкор авария-тиклаш ишлари натижасида истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа қайта уланган.
Хусусан, 28 июнь куни соат 21:50 да Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги 90 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланган.
29 июнь куни соат 00:08 да Миробод туманидаги 50 МВт юкламадаги истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланган. Орадан бир дақиқа ўтиб, 00:09 да Яккасарой ва Чилонзор туманларидаги яна 8 МВт юклама тармоққа уланган.
Соат 00:25 да эса Чилонзор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланган.
Президент ознакомился с деятельностью когенерационной станции, построенной в Юнусабадском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди
Янгиликлар лентаси
0