Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с деятельностью когенерационной станции, построенной в Юнусабадском районе
Президент ознакомился с деятельностью когенерационной станции, построенной в Юнусабадском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тошкентда барпо этилган 100 МВтли когенерация, яъни бир вақтнинг ўзида электр энергияси ва иссиқлик ишлаб чиқарадиган станцияси фаолияти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 4-иссиқлик маркази ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, қуввати 100 МВт бўлган когенерация станцияси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда 3,5 гектар майдонда амалга оширилиб, уни молиялаштириш учун 65 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилди. Иншоотга Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компаниясига тегишли 70 та газ-поршен ускунаси ўрнатилган.

Шунингдек, иссиқлик таъминоти инфратузилмаси реконструкция қилиниб, магистрал тармоқлар изоляцияли қувурларга алмаштирилди. Марказ ишга тушиши натижасида йилига 876 млн кВт·соат электр ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, 35 миллион куб метр табиий газ тежалади.

Натижада пойтахтнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида жойлашган 1 846 та объект, жумладан, 1 400 та хонадон доимий иссиқлик билан таъминланади. Шунингдек, 292 минг хонадонга электр энергияси барқарор етказиб берилади.
Лойиҳа ҳисобига иссиқлик ишлаб чиқариш харажатлари 40–45 фоизга камаяди, атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори қисқаради ва оқова сув чиқиндилари юзага келмайди.
Шу ернинг ўзида Президент куз-қиш мавсумига тайёргарлик, иссиқлик марказларини ривожлантириш, Тошкент иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш ва аномал совуқ шароитида хизматга жалб этиладиган куч ва воситалар бўйича тақдимотлар билан танишди. Шунингдек, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Руки над батареей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2025
Veolia иссиқлиқ тарифлари нега ошаётганини тушунтириб берди
Янгиликлар лентаси
0