https://sputniknews.uz/20250818/issiqliq-tarif-oshish-tushuntirish-51316798.html
Veolia иссиқлиқ тарифлари нега ошаётганини тушунтириб берди
Veolia иссиқлиқ тарифлари нега ошаётганини тушунтириб берди
Sputnik Ўзбекистон
Октябрдан иссиқлик таърифлари 15% ошади, лекин бу ҳали таннархдан анча паст. Таннарх тўлиқ қопланиши учун нархлар 5,5 баравар оширилиши керак. 18.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-18T15:12+0500
2025-08-18T15:12+0500
2025-08-18T15:14+0500
ўзбекистон
тошкент
нарх-наво
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21615399_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_711fae21467e85474aa1d8aea36cedb2.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Veolia Energy Tashkent 2025 йил октябрь ойидан бошлаб иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини эълон қилди. Компания хабарига кўра, бу энергия ресурслари нархи ошиши билан боғлиқ: май ойидан бери газ нархи 20 фоизга, электр 11 фоизга, сотиб олинадиган иссиқлик эса 13 фоизга ошди.Бугунги кунда иссиқлик таъминоти шаҳар бюджетининг энг кўп субсидияланадиган йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Фуқаролар иссиқлик харажатларининг фақат 19,7 фоизини тўламоқда, қолгани эса давлат ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Аммо ҳукумат стратегиясида 2030 йилгача субсидиялардан тўлиқ воз кечиш кўзда тутилган. Компания таъкидлашича, пойтахтда 10 йиллик модернизация дастури амалга оширилмоқда. 2022 йилдан 2024 йилгача эскирган қувурларни алмаштириш, қозонлар, насос станцияларини таъмирлаш орқали иссиқлик йўқотишларини 44,3 фоиздан 33,4 фоизга камайтиришга эришилди. Лекин ҳали иссиқлик тармоқларининг қарийб 68 фоизи янгиланишга муҳтож.
https://sputniknews.uz/20250315/issiqlik-energiyasi-prezident-qarori-48418999.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21615399_193:0:2924:2048_1920x0_80_0_0_bdffa30c142f8a36a3e7f1d064736a8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тошкент, нарх-наво, жамият
ўзбекистон, тошкент, нарх-наво, жамият
Veolia иссиқлиқ тарифлари нега ошаётганини тушунтириб берди
15:12 18.08.2025 (янгиланди: 15:14 18.08.2025) Октябрдан иссиқлик таърифлари 15% ошади, лекин бу ҳали таннархдан анча паст. Таннарх тўлиқ қопланиши учун нархлар 5,5 баравар оширилиши керак.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Veolia Energy Tashkent 2025 йил октябрь ойидан бошлаб иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини эълон қилди.
Компания
хабарига кўра, бу энергия ресурслари нархи ошиши билан боғлиқ: май ойидан бери газ нархи 20 фоизга, электр 11 фоизга, сотиб олинадиган иссиқлик эса 13 фоизга ошди.
Шу сабабли, аҳоли учун иссқлик тарифлари 15 фоизга, бюджет ташкилотлари учун 18,8 фоизга, юридик шахслар учун эса - 40 фоизга оширилди.
Бугунги кунда иссиқлик таъминоти шаҳар бюджетининг энг кўп субсидияланадиган йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Фуқаролар иссиқлик харажатларининг фақат 19,7 фоизини тўламоқда, қолгани эса давлат ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Аммо ҳукумат стратегиясида 2030 йилгача субсидиялардан тўлиқ воз кечиш кўзда тутилган.
Компания таъкидлашича, пойтахтда 10 йиллик модернизация дастури амалга оширилмоқда. 2022 йилдан 2024 йилгача эскирган қувурларни алмаштириш, қозонлар, насос станцияларини таъмирлаш орқали иссиқлик йўқотишларини 44,3 фоиздан 33,4 фоизга камайтиришга эришилди. Лекин ҳали иссиқлик тармоқларининг қарийб 68 фоизи янгиланишга муҳтож.