Саратон касалликларини эрта аниқлаш бўйича миллий дастур жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Саратон касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш дастурнинг устувор вазифаларидан бири.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистогнда саратон касалликларини эрта аниқлаш бўйича миллий дастур жорий этилади. Президент тегишли қарорни имзолади.
2027 йил 1 январдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Саратонга қарши курашиш миллий дастури (Дастур) асосида аҳоли ўртасида ошқозон, йўғон ичак (колоректал), ўпка ва простата бези саратони касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Қуйидагилар Дастурнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:
аҳолининг саратон касалликлари хавф омиллари, дастлабки белгилари ва олдини олиш
усуллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш;
саратон касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш
тизимини қуйидагилар орқали такомиллаштириш;
тиббий ёрдам сифатини ошириш ва ўлим ҳолатларини камайтириш.
Қарор билан саратон касалликларига қарши курашишнинг асосий мақсадлари ҳам белгиланди. Хусусан, аҳолини энг кўп учрайдиган саратон турлари бўйича мақсадли тиббий текширувлар билан қамраб олиш даражасини камида 60 фоизга етказиш, касалликларни 1–2-босқичларда аниқлаш кўрсаткичини 30 фоиздан 40 фоизгача ошириш ҳамда 3–4-босқичларда аниқлаш даражасини 65 фоиздан 55 фоизгача камайтириш режалаштирилган.
2027 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджетидан молиялаштириладиган кафолатланган тиббий ёрдам доирасида саратон касаллигига чалинган беморларга кўрсатиладиган қатор хизматлар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланади.
Булар қаторига саратонни эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича лаборатор ҳамда инструментал диагностика, касалликка ташхис қўйиш ва унинг босқичини аниқлаш, жарроҳлик амалиётлари, базавий ўсмага қарши дори воситалари, гормонал ва қўллаб-қувватловчи терапия, нур терапияси, паллиатив ёрдам, шунингдек, реабилитация ва диспансер кузатуви хизматлари киради.
Бундан ташқари, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади.
Студентка создала устройство, которое получает яд скорпиона, не убивая его - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Саратон давосида янги имкониятлар: талаба чаён заҳрини ўлдирмасдан олиш қурилмасини яратди
Янгиликлар лентаси
0