Саратон давосида янги имкониятлар: талаба чаён заҳрини ўлдирмасдан олиш қурилмасини яратди

© Министерство высшего образования, науки и инновацийСтудентка создала устройство, которое получает яд скорпиона, не убивая его
Студентка создала устройство, которое получает яд скорпиона, не убивая его - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, чаён заҳри саратонни даволашда қўлланилади ва унинг нархи 12 минг долларгача баҳоланади. Янги қурилма эса бир чаёндан бир неча марта заҳар олиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Термиз давлат педагогика институти Биология факультети 1-босқич талабаси Феруза Тўхтамуродова чаён заҳарини уни нобуд қилмасдан олиш имконини берадиган инновацион қурилма ишлаб чиқди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қурилма электростимуляция усули асосида ишлайди ва бир чаёндан бир неча марта заҳар олиш имконини яратади. Илгари эса заҳар олингач, чаёнлар нобуд бўлар эди.
Манбаларга кўра, чаён заҳри таркибидаги хлоротоксин моддаси рак ҳужайралари ўсишини секинлаштиришда, нейротоксинлар эса асаб касалликларини даволашда илмий тадқиқотларда қўлланилмоқда. Шу боис ушбу биомодда фармацевтика соҳасида юқори талабга эга.
Маълумотларга кўра, чаён заҳрининг нархи халқаро бозорда 12 минг долларгача, Ўзбекистонда эса ўртача 5 минг доллар атрофида баҳоланади.
Янги қурилма чаёнларни сақлаб қолган ҳолда заҳар олиш имконини беради. Бу эса:
биомодда танқислигини камайтириш,
экологик мувозанатни сақлаш,
фармацевтика соҳасида янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши мумкин.
Ученые Академии наук разработали биоразлагаемую рецептуру пленки  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2026
Ўзбекистон олимлари тўлиқ биопарчаланадиган ва экологик хавфсиз плёнка яратди
Янгиликлар лентаси
0