Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади

© iStock.com / gorodenkoffДевушка проводит урок информационных технологий
Девушка проводит урок информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Мақсадли магистратурани тугатгандан кейин 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида ишлаб бериш керак.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. 2026/2027 ўқув йилидан олий тоифали ўқитувчиларни Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида мақсадли магистратурада ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳукуматнинг тегишли қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган халқаро аккредитацияланган тизимда олий малака тоифасига эга ўқитувчиларни (олий тоифали ўқитувчилар) педагогика соҳасининг магистратура босқичида масофавий таълим шаклида ўқитиш (мақсадли магистратура) ташкил этилади.

Мақсадли магистратурага қабул олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурада ўқиш жараёнларини ишдан ажралмаган ҳолда, масофавий таълимшаклида амалга оширади.
Мақсадли магистратурани тугатгандан кейин 3 йил давомида умумий ўрта таълим ташкилотида ишлаб бериш мажбуриятини олади.
Олий тоифали ўқитувчилар ушбу қарорга мувофиқ мақсадли магистратурага қабул қилинган тақдирда, уларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорида белгиланган тўлов-контракт суммасини Давлат бюджетидан қоплаб бериш шартлари татбиқ этилмайди.
Детский сад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида бакалавриатда ўқитилади
Янгиликлар лентаси
0