https://sputniknews.uz/20260625/bogcha-pedagoglar-bakalavriat-oqitilish-58597597.html
Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида бакалавриатда ўқитилади
Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида бакалавриатда ўқитилади
Sputnik Ўзбекистон
2026/2027 ўқув йилидан мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида ўқитилади.
2026-06-25T17:01+0500
2026-06-25T17:01+0500
2026-06-25T17:01+0500
таълим
отм
жамият
мактабгача таълим
тошкент давлат педагогика университети
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_32683d8e07548a68e511637908205edb.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. 2026/2027 ўқув йилидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида ўқиш имкониятига эга бўлади.Бу “Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланди.Қарорга кўра, мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрлар тўлов-шартнома асосида ўқитилади. Дуал таълим шаклида улар ҳафтада 1 кун педагогика олий таълим ташкилотида таҳсил олади, 5 кун эса ўз мактабгача таълим ташкилотида иш фаолиятини давом эттиради.Бунда педагогика олий таълим ташкилотларига дуал таълим шаклида фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган педагоглар қабул қилинади.2028/2029 ўқув йилидан Ўзбекистон миллий педагогика университети, 2029/2030 ўқув йилидан эса вазирлик тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотлари талабалари учун қўшимча имконият яратилади.Халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат йўналишлари битирувчилари якуний давлат аттестацияси билан бирга касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиши мумкин бўлади.
https://sputniknews.uz/20260406/oliy-talim-yangi-nizom-56733081.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dceea8ca4d077ba0bb224082036d3f78.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, отм, жамият, мактабгача таълим, тошкент давлат педагогика университети
таълим, отм, жамият, мактабгача таълим, тошкент давлат педагогика университети
Боғчалардаги ўрта махсус маълумотли педагоглар дуал таълим асосида бакалавриатда ўқитилади
2026/2027 ўқув йилидан боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида ўқиш имкониятига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. 2026/2027 ўқув йилидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида ўқиш имкониятига эга бўлади.
Бу “Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат
қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрлар тўлов-шартнома асосида ўқитилади. Дуал таълим шаклида улар ҳафтада 1 кун педагогика олий таълим ташкилотида таҳсил олади, 5 кун эса ўз мактабгача таълим ташкилотида иш фаолиятини давом эттиради.
Ўқишга мактабгача таълим ташкилотларида камида 3 йил ишлаган ўрта махсус маълумотли педагоглар тест синовлари асосида қабул қилинади.
Бунда педагогика олий таълим ташкилотларига дуал таълим шаклида фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган педагоглар қабул қилинади.
2028/2029 ўқув йилидан Ўзбекистон миллий педагогика университети, 2029/2030 ўқув йилидан эса вазирлик тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотлари талабалари учун қўшимча имконият яратилади.
Халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат йўналишлари битирувчилари якуний давлат аттестацияси билан бирга касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиши мумкин бўлади.