https://sputniknews.uz/20260406/oliy-talim-yangi-nizom-56733081.html
Меҳнат бозорига мос: олий таълимга оид янги низом тасдиқланди
Меҳнат бозорига мос: олий таълимга оид янги низом тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълимга оид янги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат олий таълимни ташкил этиш, таълим жараёни, бошқарув, молиявий муносабатлар, талабалар ва педагоглар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини бир ҳужжатда белгилади.
2026-04-06T11:46+0500
2026-04-06T11:46+0500
2026-04-06T12:11+0500
ўзбекистон
талабалар
отм
таълим
олий таълим муассасалари
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33364134_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d92ef621d830dc2b4fbba9f9f7b9cbd4.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълимга оид янги низом тасдиқланди. Ҳужжат ОТМлар фаолияти, талабалар ҳуқуқлари ва таълим жараёнини ягона тартибда белгилайди.Ҳужжат олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига татбиқ этилмайди. У хорижий ОТМ филиалларига қўлланади, нодавлат олий таълим муассасалари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади. Бакалавриатда ўқиш камида 3 йил, магистратурада эса камида 1 йил давом этади.Сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати кундузги таълимга нисбатан камида бир ўқув йилига, кечки таълимда эса камида ярим ўқув йилига узоқ бўлиши керак. Олий таълим кундузги, масофавий, дуал, инклюзив ва бошқа шаклларда ташкил этилади.Талабаларга таълим сифатини ошириш бўйича таклиф киритиш, таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш, халқаро алмашинув ва қўшма таълим дастурларида қатнашиш, раҳбарият қарорлари устидан шикоят қилиш ҳамда меҳнат шартномаси асосида ишлаш ҳуқуқи берилади.Кундузги таълимда ўқиётган талабаларга стипендия тўланиши ҳам назарда тутилган.Шу билан бирга, талабаларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади. Улар ички тартиб-қоидалар ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиши шарт.Низомда олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик бериш ҳам назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260403/onta-otmga-milliy-tadqiqot-universiteti-maqomi-beriladi-56696832.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33364134_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_79491b8763dbabdbb08bea7624a051c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, олий таълим, бакалавриат, магистратура, янги низом, кредит-модуль тизими, ects, талабалар ҳуқуқлари, педагог ходимлар, олий таълим ташкилотлари мустақиллиги, адлия вазирлиги
ўзбекистон, олий таълим, бакалавриат, магистратура, янги низом, кредит-модуль тизими, ects, талабалар ҳуқуқлари, педагог ходимлар, олий таълим ташкилотлари мустақиллиги, адлия вазирлиги
Меҳнат бозорига мос: олий таълимга оид янги низом тасдиқланди
11:46 06.04.2026 (янгиланди: 12:11 06.04.2026) Ҳужжат олий таълимни ташкил этиш, бошқарув, молия, талабалар ҳуқуқлари ва ОТМ мустақиллигига доир қоидаларни бир жойга жамлади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълимга оид янги низом тасдиқланди. Ҳужжат ОТМлар фаолияти, талабалар ҳуқуқлари ва таълим жараёнини ягона тартибда белгилайди.
Ҳужжат олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига татбиқ этилмайди. У хорижий ОТМ филиалларига қўлланади, нодавлат олий таълим муассасалари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.
Низомга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичлари орқали амалга оширилади. Бакалавриатда ўқиш камида 3 йил, магистратурада эса камида 1 йил давом этади.
Сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати кундузги таълимга нисбатан камида бир ўқув йилига, кечки таълимда эса камида ярим ўқув йилига узоқ бўлиши керак. Олий таълим кундузги, масофавий, дуал, инклюзив ва бошқа шаклларда ташкил этилади.
Ҳужжатда битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос бўлишини таъминлаш учун ўқув дастурлари ва малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши белгиланган. Таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил этилиб, Европа кредит трансфер тизимига мослаштирилади.
Талабаларга таълим сифатини ошириш бўйича таклиф киритиш, таълим жараёнига оид муҳокамаларда иштирок этиш, халқаро алмашинув ва қўшма таълим дастурларида қатнашиш, раҳбарият қарорлари устидан шикоят қилиш ҳамда меҳнат шартномаси асосида ишлаш ҳуқуқи берилади.
Кундузги таълимда ўқиётган талабаларга стипендия тўланиши ҳам назарда тутилган.
Шу билан бирга, талабаларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади. Улар ички тартиб-қоидалар ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиши шарт.
Низомда олий таълим ташкилотларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик бериш ҳам назарда тутилган.