МАГАТЭ Ўзбекистондаги навбатдаги миссиясини якунлади

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ишлаб чиқарувчи мамлакатдан ташқарида кичик модулли реактор қуриш лойиҳасини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг тажрибаси бошқа давлатлар учун қимматли бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Ўзбекистондаги миллий ядро инфратузилмани комплекс баҳолаш (INIR) иккинчи босқич кузатув миссиясини якунлади.
“Ўзатом” агентлиги директори ўринбосари Шаҳзод Алиризаев ядро инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўллов учун мутахассисларга миннатдорчилик билдирди.

Шахзод Алиризаев
© Sputnik
“Вазирликларимиз ва идораларимиз вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ва эксперт сессиялари миллий ядро инфратузилмасини янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшди. Биз МАГАТЭ жамоасининг қўллаб-қувватлашини ҳамда энг яхши халқаро тажрибага асосланган тавсияларни ўз ичига олган фикр алмашишни жуда қадрлаймиз”, - деди у.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардорбек Якубековнинг қўшимча қилишича, тавсиялар ва таклифлар кейинги ишлар учун муҳим йўналиш бўладиҳамда институционал салоҳиятни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишга хизмат қилади.

Сардорбек Якубеков
© Sputnik
“Тартибга солувчи орган ядро ва радиация хавфсизлигига ҳисса қўшиш, тартибга солишнинг мустақиллиги ва самарадорлигини оширишга устувор аҳамият беради”, - деди у.
Миллий ядро инфратузилмани комплекс баҳолаш (INIR) бўйича МАГАТЭ миссияси гуруҳи раҳбари Жон Хаддад ўз чиқишида Ўзбекистоннинг атом электр станцияларини қуриш борасидаги тажрибасини дунё кутаётганини таъкидлади.

Джон Хаддад
© Sputnik
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи мамлакатдан ташқарида кичик модулли реакторлар қураётган кам сонли давлатлардан биридир.
“Бу тажриба жуда қимматли бўлади. Ҳамма сизга қарайди. Буни қандай қилдингиз? Сиз нима қилдингиз? Қандай сабоқларни олдингиз? Хуллас, глобал ядро ландшафтида роль ўйнашга тайёрланинг”, - деди у.
Тадбирдан сўнг Жон Хаддад Шаҳзод Алиризаевга миссиянинг хулосалари ва соҳадаги фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича тавсияларини тақдим этди.

МАГАТЭ завершила миссию по комплексной оценке национальной ядерной инфраструктуры в Узбекистане.
© Sputnik
Шундан сўнг “Ўзатом” агентлигида жон Хаддад иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Sputnik Ўзбекистон мухбирининг саволларига жавоб берар экан, у МАГАТЭ Ўзбекистонга ядро инфратузилмасини такомиллаштиришда ёрдам беришини айтди.
Шунингдек, у МАГАТЭ Ўзбекистонни кичик модулли реактор қурилиши бўйича тажрибани тарқатиш учун ташкилот тадбирларида фаол иштирок этишга чақираётганини таъкидлади.

МАГАТЭ завершила миссию по комплексной оценке национальной ядерной инфраструктуры в Узбекистане.
© Sputnik
“Ишлаб чиқарувчи мамлакатдан ташқарида кичик модулли реактор қуриш бўйича бундай лойиҳани амалга ошириш нуқтаи назаридан, бу МАГАТЭ учун ҳам, бу ташкилотда иштирок этувчи бошқа аъзо давлатлар учун ҳам жуда қимматли тажриба ва халқаро майдонга қўшилган ҳисса бўлади”, - деди ташкилот вакили.
