Кўчмас мулк нархини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

© Sputnik / Бахром ХатамовСтроительство жилого комплекса
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Объектларнинг қиймати қиёсий, харажат ёки даромад ёндашувлари орқали ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини давлат рўйхатидан ўтказди.
Бу ҳужжат кўчмас мулк обектларининг бозор нархига яқин қийматини аниқлашнинг ягона тартибини белгилайди.
Унга кўра, кўчмас мулк обектлари кўп квартирали уйлардаги турар жойлар, якка тартибдаги турар жойлар ва нотурар объектлар гуруҳларига ажратилади.
Баҳолашда кўчмас мулк бозори маълумотлари, битимлар, эълонлар ва бошқа нархга таъсир қилувчи омиллар ҳисобга олинади.
Ҳудудлар бозор нархларидан келиб чиқиб нарх зоналарига ажратилади ҳамда намунавий объектлар (эталонлар) асосида қиймат аниқланади. Объектларнинг қиймати қиёсий, харажат ёки даромад ёндашувлари орқали ҳисобланади.
Қийматни аниқлашда қурилган йили, қурилиш материали, майдони, қавати, жойлашуви ва таъмирланганлик ҳолати каби омиллар инобатга олинади.
Оммавий баҳолаш натижалари Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти ва ахборот тизимларида эълон қилинади. Мулкдорлар кадастр рақами орқали ўз обектининг қиймати билан танишишлари мумкин бўлади.
Баҳолаш натижалари 90 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади ҳамда мулкдорлар таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин. Натижалардан норози бўлган шахслар ваколатли орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат кўчмас мулк обектларининг қийматини бозор тамойиллари асосида адолатли ва шаффоф аниқлашга хизмат қилади.
Яккатут — тихий рай у берегов Чарвака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
Янгиликлар лентаси
0