Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди

© Sputnik / Бахром ХатамовЯккатут — тихий рай у берегов Чарвака
Яккатут — тихий рай у берегов Чарвака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари кенгаши қарорлари ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнлари янада соддалаштирилади. Айрим қонун ҳужжатларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини жадаллаштириш, амалиётда ягона ва изчил тартибни таъминлашга қаратилган.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, солиқ қарздорлиги тушунчаси аниқлаштирилиб, қарздорлик миқдори БҲМнинг 30 бараваридан ошмаган кўчмас мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш йўлга қўйилади.
Қонунда белгиланган муддатлар амалдаги 150 кундан 50 кунга қисқартирилади.
1 марталик тўловларнинг 50 фоизи белгиланган муддатда (20 иш кунида) тўлиқ тўланганда, унинг қолган қисмига чегирма берилади.
Тўлаш имконияти бўлмаганда фуқарога солиқ инспекцияси билан шартнома тузиш орқали мазкур маблағни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Ортиқча эгалланган ер участкасига ҳуқуқни эътироф этиш механизми янада такомиллаштирилди.
Халқ депутатлари кенгашлари қарорлари ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлиши белгиланди.
2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар ер участкаси учун оширилган ставкада ҳисобланган солиқлар жисмоний шахсларга қўлланилмаслиги белгиланди.
Фуқароларнинг вақти ва маблағларини тежаш мақсадида шикоятларни судга қадар кўриб чиқиш механизми киритилди.
Ер участкасининг қурилиши тақиқланган ҳудудга тушган қисмини чегириб ташлаган ҳолда унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш тартиби жорий этилади.
Бино-иншоотлар хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этишга туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳам масъул этиб белгиланди.
Регионы России. Бурятия. Тункинская долина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва биноларга ҳуқуқни тан олиш тезлашиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0