Ижтимоий ҳимоя ходимларига устама тўлаш шартлари белгиланди

© Sputnik / Бахром Хатамов Узбекский сум
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Ижтимоий ходимларга кўп йиллик фаолияти учун 120 фоизгача ҳар ойлик устама тўланади.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларнинг айрим лавозимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари белгиланди. Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатни рўйхатдан ўтказди.
Ҳужжатда қуйидаги тиббий-ижтимоий муассасалардаги директор, бош врач, директорнинг ўринбосарлари, шу жумладан, тиббиёт ишлари бўйича ўринбосар, бош ҳамшира, бош бухгалтер, бухгалтер, иқтисодчи, кадрлар бўйича инспектор ва ижтимоий ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари белгиланган:
- Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари;
- Ногиронлиги бўлган шахслар учун "Ғамхўрлик" марказлари;
- Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари;
- Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар.
Юқоридаги тиббий-ижтимоий муассасаларнинг директор (бош врач)лари, директор (бош врач)нинг ўринбосарлари, жумладан, тиббиёт ишлари бўйича ўринбосари, бош бухгалтери, бухгалтери, иқтисодчиси, кадрлар бўйича инспектори ва ижтимоий ходимларига кўп йиллик фаолияти учун қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланади:
1 йилдан 3 йилгача 30 фоиз;
3 йилдан 5 йилгача 60 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача 80 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача 100 фоиз;
15 йил ва ундан юқори 120 фоиз.
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади
Янгиликлар лентаси
0