Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

© Sputnik / Бахром Хатамов Узбекский сум
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1 сентябрдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар 7 фоизга оширилади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади.
Шундан сўнг:
ёшга доир энг кам пенсия — 983 минг сўм;
ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — 1 млн 83 минг сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 504 минг сўм бўлади.
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун болалар нафақаси қуйидагича белгиланди:
3 ёшгача бўлган биринчи фарзанд учун — 386 минг сўм;
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган биринчи фарзанд учун — 295 минг сўм;
иккинчи фарзанд учун қўшимча — 177 минг сўм;
учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча — 118 минг сўм.
Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори эса 450 минг сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар ҳам 7 фоизга оширилади.
Ушбу санадан:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 440 минг сўм этиб белгиланади.
Средняя_зарплата_по_видам_деятельности_в_Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2026
Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олмоқда
Янгиликлар лентаси
0