https://sputniknews.uz/20260626/eik-eotb-hamkorlik-58606446.html
ЕИК ва ЕОТБ ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
ЕИК ва ЕОТБ ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ойида республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, ЕОТБни таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди. ЕОТБ 2006 йилда ташкил этилган халқаро молия ташкилоти ҳисобланади. Банк иштирокчилари қаторига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
2026-06-26T11:02+0500
2026-06-26T11:02+0500
2026-06-26T11:02+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
евроосиё тараққиёт банки (еотб)
еик
еоии
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1a/58606248_0:61:1401:849_1920x0_80_0_0_452abf215987325e74e962d065e3ad43.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) банкнинг Олмаотадаги йиллик йиғилиши ва бизнес форуми доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.Таъкидланишича, меморандум Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва томонлар ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини янгилаш зарурлигини акс эттиради.Ҳужжат мавжуд ҳамкорлик механизмларини янгилаш ва уларни иқтисодий ва технологик воқеликка жавоб берадиган ўзаро таъсирнинг янги йўналишлари билан тўлдириш учун мўлжалланган.Хусусан, саноат ва агросаноат мажмуида қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш воситаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари томониданбиргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини экспорт қилишга молиявий кўмаклашиш механизмларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.Янги меморандум ахборот технологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш соҳасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш учун ҳам шароит яратмоқда.Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ойида республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, ЕОТБни таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.ЕОТБ 2006 йилда ташкил этилган халқаро молия ташкилоти ҳисобланади. Банк иштирокчилари қаторига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
https://sputniknews.uz/20260625/uzbekistan-eaeu-loyihalar-58589461.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1a/58606248_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_c0f9b1b7d1024c7cce13f753966acbd5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, евроосиё тараққиёт банки (еотб), еик, еоии, ҳамкорлик
иқтисод, евроосиё тараққиёт банки (еотб), еик, еоии, ҳамкорлик
ЕИК ва ЕОТБ ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Ҳужжат мавжуд ҳамкорлик механизмларини янгилайди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) банкнинг Олмаотадаги йиллик йиғилиши ва бизнес форуми доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Таъкидланишича, меморандум Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва томонлар ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини янгилаш зарурлигини акс эттиради.
Ҳужжат мавжуд ҳамкорлик механизмларини янгилаш ва уларни иқтисодий ва технологик воқеликка жавоб берадиган ўзаро таъсирнинг янги йўналишлари билан тўлдириш учун мўлжалланган.
Хусусан, саноат ва агросаноат мажмуида қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш воситаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари томониданбиргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини экспорт қилишга молиявий кўмаклашиш механизмларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Янги меморандум ахборот технологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш соҳасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш учун ҳам шароит яратмоқда.
“Ушбу меморандумни имзолаш ЕИК ва ЕОТБ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадамдир. Ҳужжат иқтисодий салоҳиятга эга ва тегишли инвестиция таъминотини талаб қиладиган интеграция лойиҳаларини илгари суриш бўйича кейинги ҳамкорлигимиз учун мустаҳкам белги бўлади”, – дея
хулоса қилди ЕИК ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ойида республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, ЕОТБни таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
ЕОТБ 2006 йилда ташкил этилган халқаро молия ташкилоти ҳисобланади. Банк иштирокчилари қаторига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.