Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва EОИИ давлатлари қўшма лойиҳалари портфели 50 млрд доллардан ошди

© SputnikГодовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Ташкенте
Годовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ иқтисодий ҳамкорлиги саноат, энергетика, транспорт ва рақамли иқтисодиётда йирик қўшма лойиҳалар билан мустаҳкамланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари компаниялари билан қўшма лойиҳалари умумий портфели ҳозирда 50 миллиард доллардан ошади. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши ва бизнес-форумида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Бугунги кунда Иттифоқ мамлакатлари компаниялари капитали иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 50 миллиард доллардан ошади. Улар саноат, энергетика, транспорт инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини қамраб олади”, — деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ЕОИИ билан ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятининг энг жадал йўналишларидан бирига айланди.
“Сўнгги беш йилда ўзаро савдо айланмаси икки баробардан кўпроққа ошиб, 9 миллиард доллардан 20 миллиард долларга етди. Бугунги кунда товар айирбошлашнинг қарийб тўртдан бир қисми ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келади”, — деди Тешабоев.
Вазир ўринбосарига кўра, бу натижалар Евроосиё маконининг юқори иқтисодий салоҳиятини тасдиқлайди.
“Биз учун энг муҳими, минтақа мамлакатлари ресурслар, бозорлар ва ваколатларни бирлаштириб, умумий ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини шакллантирганда, энг катта иқтисодий самара айнан минтақалараро ҳамкорликда юзага келади”, — дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, май ойида президент Шавкат Мирзиёев ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини таъкидлаган эди.
Унинг сўзларига кўра, бу борадаги шерикликнинг устувор йўналишлари тўсиқсиз савдо учун ягона рақамли маконни шакллантириш, мамлакатлар ўртасида логистика ва ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик дастурини яратиш, “Яшил саноат трансформацияси” қўшма дастурини қабул қилиш ҳамда туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Внешнеторговый_оборот_Узбекистана_со_странами_ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдоси кўрсаткичлари
Янгиликлар лентаси
0