Андижонда 2026 йилги Туркий дунё маданий пойтахти тадбирлари бошланди

Oбуна бўлиш
Бадиий дастурда машҳур хонанда ва созандалар, рақс ансамбльлари иштирокида туркий халқларнинг бой маданий меросини ўзида мужассам этган йирик концерт дастури намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Андижонда 2026 йилги Туркий дунё маданий пойтахти тадбирлари бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Очилиш тадбирида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) раҳбарияти, маданият вазирлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Шаҳар амфитеатридаги концерт дастурида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон санъаткорлари иштирок этди.

Андижоннинг Туркий дунё маданий пойтахти мақомидаги тақдимотлари хорижда ҳам ўтказилади.
Тадбир муҳитини Sputnik видеосида томоша қилинг.
Эслатамиз, Андижонда ўтказилаётган “Турк дунёсининг маданий пойтахти — 2026” халқаро тадбири доирасида “Андижон полкаси” рақси бўйича ўрнатилган жаҳон рекорди расман тан олинди.
В Андижане прошла съемка для Книги рекордов Гиннесса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Андижонда 20 минг киши Гиннесс рекорди учун “Андижон полкаси”ни ижро этди
Янгиликлар лентаси
0