https://sputniknews.uz/20260624/ginnes-rekord-andijon-polka-ijro-58567991.html
Андижонда 20 минг киши Гиннесс рекорди учун “Андижон полкаси”ни ижро этди
Андижонда 20 минг киши Гиннесс рекорди учун “Андижон полкаси”ни ижро этди
Sputnik Ўзбекистон
Андижондаги “Бобур Арена”да “Андижон полькаси”ни оммавий ижро этиш бўйича репетиция ва суратга олиш ишлари ўтказилди. Тадбирда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашди.
2026-06-24T16:42+0500
2026-06-24T16:42+0500
2026-06-24T16:44+0500
ўзбекистон
андижон вилояти
рекорд
оммавий тадбир
жамият
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/18/58567783_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_d9c317227c0202cfe31d506be99a13b7.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Андижондаги “Бобур Арена” стадионида Гиннесс рекордлар китобига киритиш учун “Андижон полкаси”ни оммавий ижро этиш бўйича репетиция ва суратга олиш ишлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Тадбирда 20 мингга яқин киши иштирок этди. Рақсни мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида ижро этди. Иштирокчилар орасида энг ёш раққоса 7 ёшда, энг кекса иштирокчи эса 70 ёшда бўлди.Оммавий ижро беш дақиқа давом этди. Тадбирда Гиннесс рекордлар китобининг расмий вакили ҳам иштирок этиб, жараён белгиланган талаблар асосида ўтганини қайд этди.“Андижон полкаси”ни 20 минг нафар иштирокчига ўргатиш учун 60 нафардан ортиқ балетмейстер жалб қилинди.Лойиҳа ТУРКСОЙ ташаббуси билан, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилди.“Андижон полкаси”ни Гиннесс рекордлар китобига киритиш бўйича расмий қарор тақдим этилган материаллар кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинади.Рақсни Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
https://sputniknews.uz/20250819/ozbek-muhandislar-giness-rekord-51337630.html
ўзбекистон
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/18/58567783_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_2a988460ff5ff500dbfceada55ecb571.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, андижон вилояти, рекорд, оммавий тадбир, жамият, маданият
ўзбекистон, андижон вилояти, рекорд, оммавий тадбир, жамият, маданият
Андижонда 20 минг киши Гиннесс рекорди учун “Андижон полкаси”ни ижро этди
16:42 24.06.2026 (янгиланди: 16:44 24.06.2026) Эксклюзив
Андижонда 20 мингга яқин киши “Андижон полькаси”ни бир вақтнинг ўзида ижро этди. Оммавий рақс Гиннес рекордлар китобига тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Андижондаги “Бобур Арена” стадионида Гиннесс рекордлар китобига киритиш учун “Андижон полкаси”ни оммавий ижро этиш бўйича репетиция ва суратга олиш ишлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Тадбирда 20 мингга яқин киши иштирок этди. Рақсни мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида ижро этди. Иштирокчилар орасида энг ёш раққоса 7 ёшда, энг кекса иштирокчи эса 70 ёшда бўлди.
Оммавий ижро беш дақиқа давом этди. Тадбирда Гиннесс рекордлар китобининг расмий вакили ҳам иштирок этиб, жараён белгиланган талаблар асосида ўтганини қайд этди.
“Андижон полкаси”ни 20 минг нафар иштирокчига ўргатиш учун 60 нафардан ортиқ балетмейстер жалб қилинди.
“Эллик йилдан бери "Андижон полка"сини ижро қилиб келаман. Бугун бир бошқача бир руҳда ўйнадим, бошқача илҳом билан ўйнадим. Негаки Андижон полкамизни бугун бутун дунё кўради. Биз шундан хурсандмиз”, — деди Андижон тумани Маданият бўлими балетмейстери, “Шуҳрат” медали соҳиби Абдулазиз Юсупов.
Лойиҳа ТУРКСОЙ ташаббуси билан, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилди.
“Андижон полкаси”ни Гиннесс рекордлар китобига киритиш бўйича расмий қарор тақдим этилган материаллар кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинади.
Рақсни
Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.