Европа "ёняпти": Африка жазирамаси минтақани қамраб олди

© REUTERS / Gonzalo FuentesАномальная жара в Европе
Аномальная жара в Европе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2026
Oбуна бўлиш
Европада аномал иссиқ Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Германия ва Бельгияда мактаблар, транспорт, туризм ва энергетика соҳаларига таъсир кўрсатмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Европанинг бир қатор давлатларида Африкадан кириб келган иссиқ ҳаво оқими кундалик ҳаёт, таълим, транспорт, туризм ва энергетика тизимларига таъсир кўрсатмоқда.
Буюк Британияда жазирама 50 йиллик рекордни янгилади. Иссиқ туфайли Букингем саройидаги қоровуллар алмашинуви маросими бекор қилинди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида мактаблар ёпилди, Жануби-шарқий Англияда эса сув истеъмоли бўйича вақтинча чекловлар жорий этилди.
Францияда вазият оғирлигича қолмоқда. Бош вазир барча давлат хизматлари жазирамага қарши курашга жалб этилишини маълум қилди. Парижда жамоат жойларида алкоголь истеъмол қилиш чекланди, Лувр эса иссиқ туфайли айрим заллар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Эйфель минорасида ҳам иш вақтига ўзгартиш киритилгани хабар қилинди.
Францияда иссиқлик энергетика соҳасига ҳам таъсир кўрсатди: дарё сувлари қизиши сабаб айрим атом электр станцияларида қувват қисқартирилди. Франция банки раҳбари эса жазираманинг ўрта муддатда иқтисодиётга салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтди.
Италияда жазирама туфайли бир кунда бир неча киши ҳалок бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Африкадан келган иссиқ ҳаво оқими сабаб 27 та йирик шаҳардан 17 тасида об-ҳаво огоҳлантиришининг энг юқори — “қизил” даражасини эълон қилди. Рим, Милан, Флоренция, Венеция ва Болонья каби шаҳарлар хавфли ҳудудлар рўйхатига киритилди.
Испанияда ҳам июнь ойи учун рекорд даражадаги ўртача ҳарорат қайд этилди. Айрим ҳудудларда ҳарорат 40 даражага яқинлашди, мамлакат шимолидаги Басклар минтақасида эса хавф даражаси юқори бўлиб қолмоқда.
Германияда синоптиклар айрим ҳудудларда ҳарорат 40 даражадан ошиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Жазирама сабаб очиқ ҳаводаги айрим тадбирлар бекор қилинди, темир йўл операторлари эса йўловчиларга сафарларини ўзгартириш имкониятини бермоқда.
Бельгияда иссиқ транспортга таъсир қилди: айрим поезд ва автобусларда совитиш тизими етарли эмаслиги сабаб қатновлар қисқартирилди. Баъзи мактабларда дарслар бекор қилинди ёки ўқувчилар эртароқ уйга жўнатилди.
Мутахассислар бундай иссиқ фақат кундузги юқори ҳарорат билан эмас, кечалари ҳам ҳаво етарлича совимаслиги билан хавфли эканини таъкидламоқда.
Остров Гренландия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2026
Океан илимоқда, музлар эримоқда: БМТ инсоният учун хавфли ҳисобот эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0