https://sputniknews.uz/20260324/un-xavf-hisobot-elon-56481978.html
Океан илимоқда, музлар эримоқда: БМТ инсоният учун хавфли ҳисобот эълон қилди
Океан илимоқда, музлар эримоқда: БМТ инсоният учун хавфли ҳисобот эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
WMO ҳисоботига кўра, 2015-2025 йиллар энг иссиқ 11 йил бўлди. Океан исиши тезлашди, денгиз сатҳи кўтарилди, музликлар эриши ва парник газлари ўсиши эса иқлимни янада беқарорлаштирмоқда.
2026-03-24T18:14+0500
2026-03-24T18:14+0500
2026-03-24T18:14+0500
дунё янгиликлари
жамият
экология
иқлим ўзгариши
бмт
антониу гутерриш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0e/15783047_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b0b97a15904aebb21b93b524dcc73927.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) маълумотига кўра, Ер иқлими кузатувлар тарихидаги энг беқарор босқичга кирган.Ташкилот ҳисоботига мувофиқ, 2015-2025 йиллар кузатувлар тарихидаги энг иссиқ 11 йил бўлди. 2025 йил эса 1850-1900 йиллар ўртача кўрсаткичидан тахминан 1,43 градус юқори бўлиб, энг иссиқ йиллардан бири сифатида қайд этилди.Ортиқча иссиқликнинг 91 фоиздан кўпроғи океанда тўпланмоқда. Сўнгги 20 йилда океан ҳар йили инсониятнинг бир йиллик энергия истеъмолидан тахминан 18 баробар кўп энергияни ютиб келган.Бу жараён океан сувининг исиши, музликлар эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмоқда. Хусусан, 2025 йилда глобал ўртача денгиз сатҳи 1993 йилда спутник кузатувлари бошланган даврдагидан тахминан 11 сантиметр юқори бўлган.Шу билан бирга, 2025 йилда океаннинг иссиқлик захираси кузатувлар бошланганидан бери энг юқори даражага етди. 2005-2025 йилларда океаннинг исиш суръати 1960-2005 йиллардаги кўрсаткичга нисбатан икки баравардан зиёд бўлган.WMO маълумотига кўра, 2025 йилда Арктикада денгиз музлари майдони рекорд даражада паст бўлган ёки шу даражага яқинлашган, Антарктикада эса учинчи энг паст кўрсаткич қайд этилган. Шунингдек, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори 2024 йилда камида сўнгги 2 миллион йилдаги энг юқори даражага чиққан.Қайд этилишича, иқлим ўзгариши ўлим кўрсаткичлари, тирикчилик манбалари, экотизимлар ва соғлиқни сақлаш тизимига кенг таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, иссиқлик стресси тобора жиддий муаммога айланмоқда. Бугун дунёдаги ишчи кучининг учдан бир қисмидан кўпроғи — 1,2 миллиард киши — ҳар йили иш жойида кучли иссиқлик таъсири хавфига дуч келмоқда. Бу, аввало, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари ходимларига тааллуқли.
https://sputniknews.uz/20260217/tajikistan-muzliklar-qisqarish-55760587.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0e/15783047_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_22facac9bbd22a66a6a82a86e653f4c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
wmo, жаҳон метеорология ташкилоти, иқлим ўзгариши, глобал исиш, ер иқлими, парник газлари, океан исиши, денгиз сатҳи, музликлар эриши, арктика, антарктика, антониу гутерриш
wmo, жаҳон метеорология ташкилоти, иқлим ўзгариши, глобал исиш, ер иқлими, парник газлари, океан исиши, денгиз сатҳи, музликлар эриши, арктика, антарктика, антониу гутерриш
Океан илимоқда, музлар эримоқда: БМТ инсоният учун хавфли ҳисобот эълон қилди
Ҳисоботда таъкидланишича, ортиқча иссиқликнинг асосий қисми океанда тўпланмоқда, бу эса денгиз сатҳи кўтарилиши, музликлар эриши ва ғайриоддий об-ҳаво ҳодисаларини кучайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO)
маълумотига кўра, Ер иқлими кузатувлар тарихидаги энг беқарор босқичга кирган.
Ташкилот ҳисоботига мувофиқ, 2015-2025 йиллар кузатувлар тарихидаги энг иссиқ 11 йил бўлди. 2025 йил эса 1850-1900 йиллар ўртача кўрсаткичидан тахминан 1,43 градус юқори бўлиб, энг иссиқ йиллардан бири сифатида қайд этилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, парник газлари концентрациясининг ўсиши Ернинг энергия мувозанатини янада издан чиқармоқда. 2025 йилда бу номутаносиблик 65 йиллик кузатувлар давридаги энг юқори даражага етган.
Ортиқча иссиқликнинг 91 фоиздан кўпроғи океанда тўпланмоқда. Сўнгги 20 йилда океан ҳар йили инсониятнинг бир йиллик энергия истеъмолидан тахминан 18 баробар кўп энергияни ютиб келган.
Бу жараён океан сувининг исиши, музликлар эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмоқда. Хусусан, 2025 йилда глобал ўртача денгиз сатҳи 1993 йилда спутник кузатувлари бошланган даврдагидан тахминан 11 сантиметр юқори бўлган.
Шу билан бирга, 2025 йилда океаннинг иссиқлик захираси кузатувлар бошланганидан бери энг юқори даражага етди. 2005-2025 йилларда океаннинг исиш суръати 1960-2005 йиллардаги кўрсаткичга нисбатан икки баравардан зиёд бўлган.
WMO маълумотига кўра, 2025 йилда Арктикада денгиз музлари майдони рекорд даражада паст бўлган ёки шу даражага яқинлашган, Антарктикада эса учинчи энг паст кўрсаткич қайд этилган. Шунингдек, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори 2024 йилда камида сўнгги 2 миллион йилдаги энг юқори даражага чиққан.
“Глобал иқлим инқирозли ҳолатда. Ер сайёраси ўз имконияти чеккасигача зўриқтирилмоқда”,— деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
Қайд этилишича, иқлим ўзгариши ўлим кўрсаткичлари, тирикчилик манбалари, экотизимлар ва соғлиқни сақлаш тизимига кенг таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, иссиқлик стресси тобора жиддий муаммога айланмоқда. Бугун дунёдаги ишчи кучининг учдан бир қисмидан кўпроғи — 1,2 миллиард киши — ҳар йили иш жойида кучли иссиқлик таъсири хавфига дуч келмоқда. Бу, аввало, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари ходимларига тааллуқли.