https://sputniknews.uz/20260217/tajikistan-muzliklar-qisqarish-55760587.html
Сўнгги юз йил ва 2050 йил прогнозлари: Тожикистон музликлари кескин қисқармоқда
Сўнгги юз йил ва 2050 йил прогнозлари: Тожикистон музликлари кескин қисқармоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги 20 йилда ҳарорат 1–1,3°С га ошган. 13 мингдан ортиқ музликнинг ҳажми қисқармоқда. 2050 йилгача яна 15–20% йўқотиш эҳтимоли бор. Бу сув, энергетика ва аграр сектор барқарорлигига таъсир қилиши мумкин.
2026-02-17T13:28+0500
2026-02-17T13:28+0500
2026-02-17T13:28+0500
амударё
иқлим ўзгариши
дунёда
дунё янгиликлари
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55760358_0:446:2055:1602_1920x0_80_0_0_57c98250f699c692433e42661b06bb6c.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тожикистонда музликларнинг қисқариши Марказий Осиёда сув хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, дарёлар тўлиқ қуриб кетиши эҳтимоли паст бўлса-да, сув оқимининг камайиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.Моёншо Назаршоев номидаги Хоруғ давлат университети профессори Акбар Мамадризохонов таъкидлашича, мамлакат ҳудудининг 93 фоизини тоғлар эгаллайди ва музликлар дарёлар оқимини шакллантирувчи асосий манба ҳисобланади. Улар минтақадаги йирик дарёлар, жумладан Амударё ҳавзасининг йиллик сув ҳажмининг катта қисмини таъминлайди.Сўнгги 20 йилда Тожикистонда ўртача ҳарорат 1–1,3 даражага ошган. Иқлим моделлари аср ўртасига келиб 1,5–2 даражагача, аср охирида эса 3–4 даражадан ортиқ ўсишни башорат қилмоқда. Бу музликлар эриши суръатини тезлаштириши мумкин.Мутахассисларнинг таъкидлашича, музликлар тўлиқ йўқолиб кетса, дарёлар ҳам тўлиқ қуриб кетади, деб айтиш қийин. Чунки дарё оқими ёмғир ва ер ости сувлари ҳисобига ҳам шаклланади. Бироқ музликлар ҳажмининг камайиши дарёларда сув камайиши, қурғоқчилик даври узайиши ва қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги пасайишига олиб келиши мумкин.Музликларнинг сақланиб қолиши мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги секторининг барқарорлигига бевосита боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 90 фоизи суғоришни талаб қилади. Ушбу муаммо экинлар ҳосилдорлигининг 20-30 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сув ресурслари мамлакат гидроэнергетика салоҳиятининг асосини ташкил этади. Демак, музликларнинг емирилиши умуман иқтисодий ривожланишга таъсир кўрсатади.Мутахассис фикрича, музликларни сақлаш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик ҳамда келажак авлодларнинг фаровонлиги масаласи ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20251030/markaziy-osiyo-kavkaz-qurgoqchilik-53087453.html
амударё
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55760358_0:253:2055:1794_1920x0_80_0_0_c7418cd57635f5a0419a36bebf672e51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тожикистон музликлари, иқлим ўзгариши, амударё, марказий осиё сув хавфсизлиги, 2050 йил прогнозлари, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, музликлар эриши, криосфера, ҳарорат ўсиши
тожикистон музликлари, иқлим ўзгариши, амударё, марказий осиё сув хавфсизлиги, 2050 йил прогнозлари, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, музликлар эриши, криосфера, ҳарорат ўсиши
Сўнгги юз йил ва 2050 йил прогнозлари: Тожикистон музликлари кескин қисқармоқда
Ушбу музликлар минтақанинг кўплаб дарёларини, жумладан Амударёни сув билан таъминлайди. Уларнинг эриши дарёда сув миқдорининг қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тожикистонда музликларнинг қисқариши Марказий Осиёда сув хавфсизлигига таъсир
кўрсатиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, дарёлар тўлиқ қуриб кетиши эҳтимоли паст бўлса-да, сув оқимининг камайиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Моёншо Назаршоев номидаги Хоруғ давлат университети профессори Акбар Мамадризохонов таъкидлашича, мамлакат ҳудудининг 93 фоизини тоғлар эгаллайди ва музликлар дарёлар оқимини шакллантирувчи асосий манба ҳисобланади. Улар минтақадаги йирик дарёлар, жумладан Амударё ҳавзасининг йиллик сув ҳажмининг катта қисмини таъминлайди.
Сўнгги 20 йилда Тожикистонда ўртача ҳарорат 1–1,3 даражага ошган. Иқлим моделлари аср ўртасига келиб 1,5–2 даражагача, аср охирида эса 3–4 даражадан ортиқ ўсишни башорат қилмоқда. Бу музликлар эриши суръатини тезлаштириши мумкин.
Ҳозирги кунда мамлакатда 13 мингдан ортиқ музлик мавжуд. Сўнгги юз йил ичида уларнинг ҳажми 30 фоиздан ортиққа камайган. Агар тенденция сақланса, 2050 йилгача яна 15–20 фоиз музлик ресурслари йўқолиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, музликлар тўлиқ йўқолиб кетса, дарёлар ҳам тўлиқ қуриб кетади, деб айтиш қийин. Чунки дарё оқими ёмғир ва ер ости сувлари ҳисобига ҳам шаклланади. Бироқ музликлар ҳажмининг камайиши дарёларда сув камайиши, қурғоқчилик даври узайиши ва қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги пасайишига олиб келиши мумкин.
Музликларнинг сақланиб қолиши мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги секторининг барқарорлигига бевосита боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ерларининг қарийб 90 фоизи суғоришни талаб қилади. Ушбу муаммо экинлар ҳосилдорлигининг 20-30 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сув ресурслари мамлакат гидроэнергетика салоҳиятининг асосини ташкил этади. Демак, музликларнинг емирилиши умуман иқтисодий ривожланишга таъсир кўрсатади.
Мутахассис фикрича, музликларни сақлаш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик ҳамда келажак авлодларнинг фаровонлиги масаласи ҳисобланади.